Жаҳон

Бугунги Афғонистон: таниқли олти афғон аёл талқинида

"Толибон" террорчилик ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритгач нафақат рақиблари, балки оддий фуқаролар, айниқса, аёлларда катта ваҳима уйғотди.

Бугунги Афғонистон: таниқли олти афғон аёл талқинида

Толиблар гарчи инклюзив ҳукумат тузиш, аёллар ҳуқуқи камситилмаслигига ваъдалар бераётган бўлса-да, лекин кенг омма уларнинг бу ваъдаларига ишонаётгани йўқ. Шу боис  минглаб афғонлар  Афғонистонни тарк этиш илинжида экани ҳеч кимга сир эмас.

 Мамлакатда таниқли 6 нафар  афғонистонлик аёлларнинг бугунги Афғонистон ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини жамлашга ҳаракат қилдик.  

Салима Мазари бундан аввал туманга раҳбарлик қилган. Ҳатто эркак давлат хизматчилари юртни ташлаб қочаётган бир вақтда у ҳеч қаёққа кетмади. “Толибон”лар ҳокимиятни эгаллагач уни асрга олди.

 

Салима Мазари:

— Бугун деярли барча афғон хонадонида очарчилик ҳукум сурмоқда. Афғон аёллари зўравонликлардан деярли ҳимоя этилмаган, вазият жуда оғир.  

 

Сахара Карими, кинорежиссёр, Афғонистон давлат киностудиясига раҳбарлик қилган:

—“Толибон”лар ҳокимиятни босиб олгач  иложсизликдан мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлдим. Ўзим билан  фақат жиянларимни олиб кетишга улгурдим. Уларнинг мен туфайли азоб-уқубат чекишига чидаб туролмайман. Улар мени қатл этишлари, қариндош-уруғларимни таҳқирлашлари  аниқ эди. “Толибон”лар  санъат ва маданиятни  тан олмайди, унинг ривожланишига  қарши.

 

Холида Попал, аёллар футбол жамоаси раҳбари:

— Биз афғон аёллари орасида спортни тарғиб қилиш учун бор кучимизни аямадик.  Аёллар ўртасида футбол клубини  туздик. Афсус ва надоматлар бўлсинки, барча меҳнатимиз чиппакка чиқди. “Толибон”лар биринчи марта ҳокимиятни эгаллаганидан сўнг спортчи аёлларни аёвсиз калтаклади, тошбўрон қилди,  ўлдирди. Футбол стадионларида футбол ўйнаган афғон аёлларини  бирма-бир қатл қилди. Футбол майдони қонли майдонга айланди. Эътибор беринг, Афғонистон аёллари ҳанузгача шафқатсизликдан қочиб, ўзларига ўт қўяётган ва никоҳ ёшига етмаган қизлар узатилаётган мамлакат сифатида қолмоқда.

 Аёллар футбол жамоаси 20 йил деганда шаклланган эди. Лекин мен шаҳид кетган қизлар учун  копток тепишни давом эттираман.  Мени ҳеч нарса тўхтатолмайди.

 

Шабнам Хон Даврон, журналист:

–Толиблар телевидениени эгаллаб олгач, ишимни давом эттиришимга қаршилик кўрсатди. Ўшанда атиги икки-уч кун олдин улар аёлларнинг ишлашига  рухсат берилишини айтган эди. Аммо  айтган сўзи устидан чиқмади.  Қўлимда рухсатномам  бўлса-да, офисга киритмади, эшик олдидан қайтариб юборди. Ҳаётимиз хавф остида. Жангарилар афғон аёлларига нисбатан зўравонликни  давом эттирмоқда.

 

Мина Асади, теэквандо спорт устаси:

—Шахсан мен толибонларга умуман ишонмайман,  улар ҳақиқий экстремист.

Улар хонадонларга кириб давлат хизматида  ишлаганлар ва спортчиларни суриштириб юрибди. Улар бизга ўзларини дўст қилиб кўрсатмоқда, аммо ундай эмас, улар ҳеч кимга дўст бўлмайди. Аввал қандай бўлса шундайлигича қолган, ўзгармаган. Ўзгардик, деган гапларига ишонмаслик керак.

 

Кристал Баят, Кобулда толибларга қарши бош кўтарган фаол аёллардан бири:

—Афғонистондаги аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни талаб қилиб намойишлар ўтказдик. Аммо аксарият  аёллар қўрқиб бизга қўшилмади. Биз улар билан қонимиз тўкилгунча  курашамиз. Улар қаршисида ҳеч қачон бош эгмаймиз.  Ахир афғон аёлларининг ҳам бошқа аёллар каби  келажаги порлоқ бўлиши, ўқиш ва ишлаши учун ҳақ-ҳуқуқи бор. Толиблар менга  таслим бўлишимни айтди, аммо мен уларга бош эгмадим. Мен барча афғон аёлларига   шундай демоқчиман: ўзингизни қўлга олинг!

 

Муножат Валиева

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"