1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига Алишер Усмоновнинг номзоди кўрсатилди

Халқаро қиличбозлик федерациясининг (ФИE) ҳисобот-сайлов Конгресси ташкил этилади. Унда ташкилот раҳбариятига сайлов ўтказилади.

Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига  Алишер Усмоновнинг номзоди  кўрсатилди

 

Бу ҳақда OlympicUz' хабар қилди. 

 

Россия қиличбозлик федерацияси мазкур сайловга мамлакат номидан ФИEнинг амалдаги раҳбари, россиялик метсенат Алишер Усмоновнинг номзодини илгари сурди.

 

27 ноябрь куни Швейцарияда ўтказиладиган ФИEнинг Конгрессида Алишер Усмоновнинг номзоди кўриб чиқилади.

 

Алишер Усмонов 2008 йилдан бери ушбу халқаро ташкилотни бошқариб келмоқда. У ФИEга 2012 ва 2016 йилларда қайта сайланган.

 

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида мамлакатимизда ўтган Осиё, Пан Америка ва Африка қиличбозлик конфедерацияларининг конгрессида ҳар уч минтақа Алишер Усмоновга бўлажак сайловда уни қўллаб-қувватлашини билдирувчи хат йўллаганди.

 

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида биринчи маротаба қиличбозлик бўйича халқаро имтиҳонга старт берилгани ҳақида хабар берилганди.

Муножат Валиева 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика