1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Хави “Барселона”га  бош мураббий бўлишга розилик берди

Хабарларга кўра, мутахассис терма жамоалар ўйинларидан сўнг ўз вазифасини бошлаши мумкин.

Хави “Барселона”га  бош мураббий бўлишга розилик берди

 

Қатарнинг “Ал-Садд” клуби мураббийи Хави “Барселона” раҳбариятининг “Кўк анорранглилар” устози бўлиш таклифига рози бўлди. Бир муддат вақт ичида томонлар бир нечта муаммони ҳал қилиши керак. Биринчидан, Хави “Ал-Садд” билан амалдаги шартномани бекор қилиши, иккинчидан, испанияликлар билан бирга ишлайдиган янги мураббийлар штаби борасида келишиб олиши зарур.

 

Эслатиб ўтамиз, “Барселона2020 йил август ойида голландиялик Роналд Куман билан шартнома имзолаган эди. 2020/2021 йилги мавсумда Каталония клуби Куман бошчилигида Испания кубогини қўлга киритди ва чемпионатда 3-ўринни эгаллади. Кеча клуб голландияликни ишдан бўшатган эди.

 

Аввалроқ Конте “Қизил иблислар”ни бошқармоқчи эканлиги ва Абрамович Азарни Лондонга қайтармоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика