Жаҳон

Хитой мудофаа вазири Эронга борди

У мамлакат президенти билан учрашган.

Хитой мудофаа вазири Эронга борди

 

Эрон ва Хитой мудофаа соҳасида ҳамкорликни кучайтиради. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэ Теҳронга ташрифида  келишувга эришган.

 

 Эрон қуролли кучлари штаб бошлиғи Муҳаммад Ҳусайн Багирийнинг сўзларига кўра, томонлар қўшма ҳарбий машғулотлар ва тажриба алмашинуви йўналишида ҳамкорликни кучайтиради.

 

“Шу тариқа биз икки томонлама хавфсизликни таъминлашимиз мумкин”, – деган у.

 

Эрон президенти Иброҳим Раисий Теҳрон ва Пекин ўртасидаги муносабатларни стратегик даражада деб баҳолаган. Шу билан бирга у Хитой билан тузилган 25 йиллик ҳамкорлик келишувини эслатиб ўтган.

 

Аввалроқ Исроил Эрон ҳаво мудофаа иншоотларига ракета ҳужуми уюштиргани тўғрисида хабар берилганди. 

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франция таълим вазири лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди.

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

Рязань вилоятидаги ва Калуга шаҳридаги маълумотлар марказлари дронлар ҳужумига учради.

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Суд жараёни 2027 йил 1 июнга белгиланган.

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон президентининг айтишича, томонлар таклифлар алмашган ва уларга тузатишлар киритмоқда.

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

Расмийлар ўлат тарқалгани ҳақидаги хавотирларни тасдиқловчи ҳолатлар аниқланмаганини билдирди.

Қурол ишлаб чиқариш 2,5 баравар ошди: Эрон узоқ урушга тайёрлигини билдирди

Қурол ишлаб чиқариш 2,5 баравар ошди: Эрон узоқ урушга тайёрлигини билдирди

Теҳрон ортиқча ҳарбий маҳсулотларни экспорт қилишни ҳам режалаштирмоқда.

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Намойишчилар таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва ўқиш тўловларининг оширилишига қарши чиқмоқда.