Гансу провинциясининг Ланчжоу шаҳри ва бир нечта ҳудудларида 7 августдан бери ёғётган кучли ёмғир тоғ жисмлари кўчишига олиб келди. 8 август куни юз берган ҳодисада 10 киши ҳалок бўлди, 33 нафар фуқаро бедарак йўқолди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси (CCTV) хабар берди.
Маҳоий манбаларга кўра, Хитой шимолида экстремал об-ҳаво ҳодисалари жорий ой бошидан бери камида 60 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Пекинда июль охирида ёғган кучли ёмғир туфайли 80 мингга яқин аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Шундан 16 минг киши Мийун туманидан, қарийб 10 минг киши Шуэжхоу туманидан, 9 мингдан ортиғи эса Фаншань туманидан олиб чиқилган.


