1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Болгарияда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит чўкаётган украиналик қизни қутқараман деб ҳалок бўлди

Йигит сув тубидаги қоятошлар орасига қисилиб қолган, кучли сув тўлқини сабаб марҳум жасадини олиб чиқиш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.

Болгарияда 22 ёшли ўзбекистонлик йигит чўкаётган украиналик қизни қутқараман деб ҳалок бўлди

7 август куни Болгариянинг Созопол шаҳридаги Каваците соҳилида фожиали ҳодиса юз берди. Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи, 2003 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ж.М. ҳалок бўлди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа ёш йигитнинг украиналик қизни чўкиб кетишдан қутқаришга уриниш жараёнида содир бўлган. Қутқарув чоғида кучли тўлқинлар таъсирида у назоратни йўқотган ва сув остидаги йирик қояларга қисилиб қолган.

 

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ва Болгариядаги Фахрий консуллиги мазкур ҳолат юзасидан маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, қутқарув хизматлари ҳамда Болгария Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан доимий алоқада иш олиб бормоқда.

 

Бургас вилояти, Созопол шаҳар ҳокимияти ва қутқарув хизматлари берган сўнгги маълумотларга кўра, кучли тўлқинлар боис марҳум жасадини қоялардан чиқариш ишлари ҳануз давом этмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика