1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хоразмда ўз жонига қасд қилган қизлар жинсий зўравонликка учраганмиди?

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирилди.

Хоразмда ўз жонига қасд қилган қизлар жинсий зўравонликка учраганмиди?

Аввалроқ Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 2 нафар вояга етмаган қиз кўп қаватли уй томидан сакраб, ўз жонига қасд қилганлиги хабар қилинганди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқда фожиага қизлар жинсий зўравонликка учрагани сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Болалар омбудсмани бу бўйича расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, мазкур оғир фожеали ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда ва интернет ОАВларида турли тасдиқланмаган, ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тарқалаётганлиги кузатилмоқда.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда. Ўтказилган суд-тиббиёт экспертизасига кўра, қизларга нисбатан ҳеч бир жинсий зўравонлик содир этилганлиги аломатлари аниқланмаган.

 

“Марҳума вояга етмаган қизларнинг манфаатига зид равишда расмий манбага таянмаган хабарлар уларнинг шаъни ва қадр-қимматига зарар етказаётганлигини қатъий таъкидлаган ҳолда, терговга қадар текширув якунига қадар ҳолат юзасидан асоссиз хабарлар тарқатмасликка чақирамиз”, дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика