1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Хорватияда йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашди

04:54 / 11.09.2022

818

Хорватияда йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашди

Хорватияда йўловчи поезди юк поезди билан тўқнашди

Воқеа жойига Бош вазир етиб борган.

 

 

Хорватияда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Яна 11 киши, жумладан, Эрон фуқаролари жароҳат олган. 

 

Тўқнашув Новска шаҳри яқинида содир бўлган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, йўловчи поезди светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган, кейин эса юк поездига бориб урилган.

 

Ҳозирда одамларни қутқариш ишлари давом этмоқда. Воқеа жойига Хорватия бош вазири Андрей Пленкович ҳам етиб келган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хорватия шимоли-ғарбида йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берган эди. Польшалик зиёратчиларни олиб кетаётган автобуснинг ағдарилиб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, 34 киши яраланган.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика