2–15 октябрь кунлари Сергели туманидаги Қумариқ кўчасида 325 мм диаметрли ва умумий узунлиги 1000 метр бўлган иссиқлик тармоқларини алмаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан кўча вақтинча ёпилади. Бу ҳақида Veolia Energy Ташкент маълум қилди.
Шу сабабли қуйидаги автобус йўналишлари ҳаракат йўналишларига ўзгаришлар киритилди:
— 61-йўналиш – А.С. Банокатий, Г. Алиев, Темирйўлчилар, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
— 106-йўналиш – Сарикўл, Кичик ҳалқа йўли, Бобур кўчалари орқали;
— 40-йўналиш – Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали, Темирйўлчилар, А.С. Банокатий кўчалари орқали РЕТ заводи бекатигача;
— 66-йўналиш – Қумариқ, Бобур, Кичик ҳалқа йўли, Туркистон кўчалари, Тошкент вокзали, Меҳржон, 8-Март, Эски Сарикўл, Янги Замон, Сарикўл, А.С. Банокатий кўчалари орқали РЕТ заводи бекатигача;
— 52-йўналиш – Локомотив кўчаси бекати ва Тошкент вокзали оралиғида.
Йўловчилардан вақтинчалик ўзгаришларни ҳисобга олиб, сафарларини олдиндан режалаштириш сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, таъмирлаш ишлари давомида йўлларда тирбандлик кузатилиши эҳтимоли юқори. Шу боис автобус ҳаракатида қўшимча ўзгаришлар ҳам бўлиши мумкин.


