Forbes журнали маълумотларига кўра, 1 октябрь куни биржа савдолари жараёнида Маскнинг умумий активлари қиймати қисқа вақтга 500 миллиард доллардан ошиб кетди, сўнгра бироз пасайиб, тахминан 499 миллиард доллар атрофида қайд этилди.
Ҳозирги кунда Маск дунёдаги энг бой инсон унвони учун рақобатда яқиндагилардан анча олдинда турибди. Маскдан кейинги ўринда Oracle компанияси асосчиси Ларри Эллисон бўлиб, унинг бойлиги тахминан 350 миллиард долларни ташкил қилади.
Йил бошларида Илон Маск Доналд Трамп маъмуриятида фаолият юритган вақтда унинг компаниялари, айниқса Tesla акциялари нархи сезиларли даражада пасайган эди. Бироқ у Оқ уйдан кетгач, компания акциялари яна ўсишда давом этмоқда.


