1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Янги уруш: Таиланд ва Камбоджа чегарасида можаро чиқди

Ҳозирда икки давлат ўртасида вазият кескинлашмоқда.

Янги уруш: Таиланд ва Камбоджа чегарасида можаро чиқди

Бугун, 24 июль куни Таиланд ва Камбоджа армиялари чегаранинг низоли ҳудудида ўзаро зарбалар алмашди. Бу ҳақида BBC нашри хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, икки давлат чегарасида жанглар бўлиб ўтмоқда. Таиланд камида уч нафар тинч аҳоли вакили, жумладан, беш ёшли боланинг оғир яраланганини маълум қилди. Таиланд ҳукумати Камбоджа армиясини касалхоналардан бирига ўт очганликда айбламоқда.

 

Камбоджа эса, аксинча, Таиландни артиллерия қуролларидан фойдаланишда ва ўз ҳудудига авиазарбалар йўллаганликда айблади. Камбоджа ҳукумати Таиланднинг ҳаракатларини “ваҳший ва ноқонуний тажовуз”, шунингдек, “БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларини қўпол равишда бузиш” деб атади.

 

“Сўнгги пайтларда икки давлат ўртасидаги зиддият кескинлашиб бормоқда. Можаро чуқурлашган сари Камбоджа Таиланддан мева ва сабзавотлар импортини тақиқлади ҳамда Таиланд филмларини намойиш қилишни ман қилди. Бундан ташқари, Икки давлат ўртасидаги кўплаб чегара ўтиш пунктлари фаолияти тўхтатилган ёки чекланган”, дея хабар бермоқда BBC.

 

Таиланднинг Камбоджа билан чегарадош 4 та вилояти расмийлари кескин вазият фонида чегара яқинида яшовчи аҳолининг эвакуация қилинишини эълон қилди.

 

Камбоджа бош вазири Ҳун Сен Таиланд билан чегарада юзага келган кескинлик сабабли БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни сўраган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика