1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Яшаш учун энг яхши шаҳарлар рейтинги тузилди

Вена унда биринчи ўринни эгаллади.

Яшаш учун энг яхши шаҳарлар рейтинги тузилди

 

Австрия пойтахти Вена 2 йиллик танаффусдан сўнг яшаш учун дунёдаги энг яхши шаҳарга айланди. Бу ҳақда “The Economist Intelligence Unit” тадқиқотида маълум қилинди. 


Қайд этилишича, ўтган йилги рейтинг етакчиси Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри бўлган эди. Бу гал ушбу шаҳар рейтингда 33-поғонага тушиб кетган.


2022 йилда Копенгаген иккинчи, Тсюрих ва Калгари учинчи ўринда бўлишди. Ванкувер эса бешинчи ўринни эгаллаган. Кучли ўнталикка Женева, Франкфурт, Торонто, Амстердам, Осака ва Мелбурн кирган.


Украинадаги воқеалар туфайли Варшава ва Будапештнинг позициялари ёмонлашган, Киев эса рейтингдан бутунлай чиқиб кетган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика