Жаҳон

Ельцин ва Путиннинг собиқ тансоқчиси ўз жонига қасд қилди

У Россия “ядро чамадони”га жавобгар шахс бўлгани айтилмоқда.

Ельцин ва Путиннинг собиқ тансоқчиси ўз жонига қасд қилди

 

Москва вилоятида Путиннинг шахсий қўриқчиси бўлиб ишлаган офицер ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “Московский комсомолец” хабар берди.

 

 

20 июнь куни Красногорск шаҳрида ўз квартирасида 53 ёшли Федерал қўриқлаш хизматининг собиқ полковниги Вадим Зиминнинг ярадор топилди. унинг сўнгги иш жойи божхона хизмати бўлгани айтилмоқда. Бундан бир қанча вақт олдин Зимин пора олишда гумонланган ва уй қамоғида сақланаётганди. Ҳозирда собиқ зобит кома ҳолатида ва врачлар унинг ҳолатининг ижобий эмаслигини айтмоқда.

 

“МК” билан суҳбатлашган Зиминнинг танишлари унинг алоқачи бўлиб хизмат қилганини ва кўплаб “қайноқ нуқта”ларда ишлаганини маълум қилган. у оғир операцияларни бошдан кечиргани ва бошига титан пластинаси қўйилгани қайд этилган. Шундан сўнг Зимин Федерал қўриқлаш хизматига ўтказилган, бу ерда полковник унвонигача хизмат қилган. суҳбатдошларнинг сўзларига кўра, у Россиянинг биринчи президенти Борис Ельциннинг алоқа хизмати ходими бўлган ва “ядро қутиси” учун жавобгар ҳисобланган. Истеъфога чиққанидан сўнг Марказий божхона бошқармасида тендер комиссияси раиси лавозимида ишлаган.

 

Зиминнинг ўзи сўнгги иш жойида раҳбари алмашганидан сўнг унга нисбатан жиноий суриштирув бошланганини айтган. Янги раҳбарият ундан ўз хоҳишига кўра ишдан кетишни талаб қилган, аммо собиқ офицер рад жавобини берган.

 

Айрим маълумотларга кўра, унга икки ҳолат бўйича айблов қўйилган: 20 минг рубль ва телефон кўринишида ҳамда мигрантдан 3 минг рубль миқдорида пора олиш. Шу билан бирга Зиминнинг яқинлари август ойида суд уни оқлаши мумкинлигини таъкидлаган.

 

19 июнь куни Доғистондан унинг акаси келган ва адвокатдан иш бўйича маълумотларни сўраган. Зимин акасининг банк картасидан 10 минг рублга алкоголь сотиб олган ва 20 июнь куни ўз жонига қасд қилиш нияти борлигини айтган. Акаси уни бундан қайтаришга ҳаракат қилган ва бундан буён ёрдам бериб туришини маълум қилган. Шундан кейин Зимин бошқа хонага ўтган ва бир қанча вақтдан сўнг ҳушсиз ҳолда топилган.

 

Собиқ зобитнинг турмуш ўртоғи ҳозирда Украинадаги қуролли низо ҳудудида бўлиб турибди. Унинг сўзларига кўра, Зимин сўнгги вақтларда у билан телефон орқали мулоқот қилганда, камбағаллигидан шикоят қилган. У иши ва даромадини йўқотиб қўйгани учун депрессия ҳолатида бўлган.

 

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

Мамлакатдаги мактабларга бомба қўйилгани ҳақида аноним хатлар юборилди.

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

У уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш ва қўшмачиликда гумонланмоқда.

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

Унинг номзодини рўйхатга олиш бўйича якуний қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади.