Жаҳон

Ер коинотдан олинадиган электр энергияси билан таъминланади

“Роскосмос” қуёш энергиясини коинотдан Ерга узатувчи истиқболли космик электр стансияси лойиҳасини ишлаб чиқди.

Ер коинотдан олинадиган электр энергияси билан таъминланади

 

Мазкур лойиҳа об-ҳаво шароити ва кун вақтидан қатъи назар, Ернинг узоқ – орол, тоғ ва шимолий ҳудудларини муқобил электр энергияси билан мунтазам таъминлашга қаратилган. Шунингдек, фавқулодда ҳолатларда энергияни бошқа космик кемаларга ўтказиш имконини беради.


Электр станцияси мажмуаси икки қисмдан иборат бўлади: коинот ва Ер. Космосда трансмиттер модули – 70 квадрат метр майдонга эга учувчисиз космик кема бўлади. У Қуёш энергиясини тўплайди ва уни Ерга узатади. Қабул қилувчи модул сиртда жойлашган бўлади – антенналар тизими лазер канали орқали қуёш энергиясини олади, уни ўзгартиради ва тарқатади.

 

Аввалроқ Жефф Безос тижорий космик кема қурмоқчи экани хабар қилинган эди.

 

Насиба Тўхтаева 

Рус тилида гапирганлик учун жазо: Украина президенти офиси раҳбари жаримага тортилади

Рус тилида гапирганлик учун жазо: Украина президенти офиси раҳбари жаримага тортилади

Кирилл Буданов оммавий тадбирда рус тилида гапиргани учун 3400 гривна миқдорида жаримага тортилади.

Россия ҳужумлари Украинада беш кишининг ўлимига сабаб бўлди: беш вилоятда электр таъминоти узилди

Россия ҳужумлари Украинада беш кишининг ўлимига сабаб бўлди: беш вилоятда электр таъминоти узилди

Энергетика инфратузилмасига етказилган зарар сабаб айрим ҳудудларда вазият оғирлигича қолмоқда.

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Трамп Учинчи жаҳон урушининг олдини олди — Лукашенко

Беларусь раҳбари Жо Байден АҚШ президенти бўлиб қолганида, НАТО давлатлари ҳам можарога тортилиши мумкинлигини таъкидлади.

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Хавотирли статистика: 490 нафар ўқувчи ҳаётдан кўз юмди

Бу кўрсаткич йил якунига қадар 2025 йилдаги рекорддан ошиши мумкин.

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

"Зеленскийнинг ўзи автомат олиб, фронтга борсин" — Лукашенко

Беларусь Президенти урушнинг тугаши тарафдори эканлигини билдириб, Зеленскийни келишувга чақирди.

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

Зеленский январгача келишувга умид қилмоқда, Трамп эса шубҳа билдирди

АҚШ президенти музокаралар натижаси Россия ва Украинанинг позицияларига боғлиқлигини таъкидлади.

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги молиявий марказга ҳужум қилди: 11 киши жароҳатланди

Жароҳатланганлар орасида хорижликлар ҳам бор.

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

АҚШ Эронда раҳбариятни нишонга олиш масаласини муҳокама қилмоқда — NBC

Трамп маъмуриятида бу масалада келишмовчилик бор: айримлар зарбаларни қўллаб-қувватласа, бошқалар тинчлик музокараларига зарар етишидан хавотирда.