1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Европа автобозорларида савдо кўлами пасайди

Сентябрь ойида Европада енгил автомобиллар савдоси сезиларли даражада пасайди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Европа автобозорларида савдо кўлами пасайди

 

Унда айтилишича, бунинг натижасида бир қанча йирик компаниялар автомобиль ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлмоқда.

 

“АCЕА” деб номланувчи Европа автомобиь ишлаб чиқарувчилар уюшмаси маълумотларига қараганда, ўтган ойда янги машиналарга бўлган талаб 718 598 донага тушиб кетган. Бундай ёмон кўрсатгич охирги марта 1995 йилнинг сентябрь ойида қайд этилган эди.

 

Статистикага кўра, ўтган йилнинг сентябрига нисбатан янги рўйхатдан ўтган автомобиллар сони 23,1 фоизга камайди. Европа автомобиль бозори кўрсаткичларининг пасайиши кетма-кет уч ойдан буён қайд этилган.

 

Европа Иттифоқининг барча йирик бозорларида икки рақамли пасайиш кузатилмоқда.

 

Мутахассисларнинг фикрича, Италияда савдо деярли учдан бир қисмга камайган. Германияда эса  салбий ҳолат 25 фоизга, Францияда 20,5, Испанияда 15,7 фоизга ошган.

 

Бундан аввал Ўзбекистонда “Chevrolet Onix”нинг нархи маълум бўлгани, “Кia Узбекистан”  “К8” седанини сотишга cтарт берилгани ҳамда “UzAuto Motors” “Chevrolet Lacetti” автомобили ишлаб чиқариш ҳажмини оширгани ҳақида хабар қилинганди.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика