Ўзбекистонда Chevrolet Onixнинг баҳоси қанча бўлади?
Сир эмас, Chevrolet Onix ҳақида турли гап сўзлар кўп бўлди.

Ваниҳоят у августнинг ўрталарида UzAuto Motors томонидан йиғилади. Мазкур автомодель ўзбекистон бозорида катта машҳурликка эришиши кутилмоқда.

Аслида Chevrolet Onix ўтган йили бозорга чиқарилиши лозим эди, аммо пандемия сабаб режалар ўзгарганди. Ҳозиргача автомобильнинг Ўзбекистондаги баҳоси маълум эмас. Бироқ, аввалроқ 12-13 минг АҚШ доллари атрофида бўлиши айтилган. Аммо бу хабар расман тасдиқланмаган.







