энг долзарб

“UzAuto Motors” “Chevrolet Lacetti” автомобили ишлаб чиқариш ҳажмини оширди

“UzAuto Motors” “Chevrolet Lacetti” автомобили ишлаб чиқаришни 12,5 фоизга оширди. Бу ҳақда корхона ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“UzAuto Motors” “Chevrolet Lacetti” автомобили ишлаб чиқариш ҳажмини оширди

 

 

Унда айтилишича, шу йилнинг сентябрь ойида компания “Chevrolet Lacetti” автомобилининг ишлаб чиқариш линияларида оптимизация ишларини олиб борган. Амалга оширилган ишлар натижасида, “Chevrolet Lacetti” автомобилининг ишлаб чиқариш ҳажми кунига ўртача 280 дан 320 тага етган.

 

Линияларнинг модернизация қилиниши ойига 1000 дона автомобиль ишлаб чиқариш имконини беради.

 

“Ишлаб чиқаришнинг кўпайиши юзага келаётган навбатларни қисқартиради ва мижозларга ушбу оммабоп автомобилни қисқа муддатларда етказиб беришни таъминлайди”, – дейилади компания хабарида.

 

Бундан аввал “UzAuto Motors”нинг соф фойдаси қарийб 70 фоизга ўсгани, “UzAuto Motors” “Chevrolet Lacetti” ва “Spark” ишлаб чиқаришни тиклагани ҳамда депутат Кушeрбаев “UzAuto Motors”ни танқид қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"