1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

ЕИ ядро қуролига қарши воситаларни кучайтириш ниятида

Иттифоқ уларнинг захирасини шакллантиришни бошлаган.

ЕИ ядро қуролига қарши воситаларни кучайтириш ниятида

 

Европа Иттифоқи оммавий қирғин қуроллари, жумладан, ядро қуролидан ҳимояланиш тизимларини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Агентлик суҳбатдошларидан бири Украинада давом этаётган ҳарбий можаро Иттифоқ мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш масаласини янада долзарблаштирган. Евроиттифоқ нафақат ядро, балки кимёвий ва биологик қуролларга қарши курашни ҳам кучайтирмоқчи.

 

Reuters маълумотларига кўра, ЕИ эҳтимолий душманнинг юқоридаги қуроллар билан ҳужумига қарши воситаларнинг стратегик захираларини тўплашни бошлаган. Шу билан бирга унинг тафсилотлари номаълумлигича қолмоқда.

 

Аввалроқ Global Times газетаси АҚШ ва ЕИ ўртасида келишмовчиликлар тобора кучайиб бораётгани ҳақида ёзганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика