1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ ва ЕИ ўртасида келишмовчилик тобора кўзга ташланмоқда — Global Times

Шунингдек, Европанинг Россияга қарши санкциялар учун катта товон тўлаётгани маълум қилинган.

АҚШ ва ЕИ ўртасида келишмовчилик тобора кўзга ташланмоқда — Global Times

 

Украинадаги оғир вазият АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги келишмовчиликларни кучайтирмоқда. Бу ҳақда Хитойнинг Global Times газетасида мақола эълон қилинди.

 

“Украина масаласи бўйича ташқи ўхшашлик бўлса-да, АҚШ ва Евроиттифоқ позицияларида ўзгариш тобора кўзга ташланмоқда.Вашингтон Россия-Укриана музокараларининг чўзилишига ҳаракат қилаётган бўлса, Европа хавфсизлик ва барқарорликка интилмоқда”, – дейилади материалда.

 

Мақола муаллифларининг таъкидлашича, Европада тобора АҚШнинг Украинага қурол етказиб беришидан норозиликлар кучаймоқда. Шунингдек, ЕИ Россияга қарши санкциялар учун катта тавон тўлаётганига эътибор қаратилди.

 

“Вашингтон демократия ортига яширинган гегемония шоусини яхши ташкиллаштира олади”, – деб қайд этилган мақолада.

 

Шу билан бирга Украинадаги вазият АҚШ ва Россия қарама қаршилиги натижаси эканлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден Россиянинг киберҳужумларни кучайтиришидан огоҳлантирганди. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика