Samarqandda 3 gektar yerni 100 ming AQSH dollariga sotmoqchi bo‘lgan shaxslar ushlandi
Ular Agrofirmaga tegishli hududni noqonuniy ravishda pullamoqchi bo‘lishgan.

Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти ИИБ бошқармаси бошлиғи номига Ургут тумани Садриддин Айний кўчасида яшовчи фуқародан ариза келиб тушган. Фуқаро ўз аризасида икк нафар шахс туманнинг Қоратепа маҳалласида жойлашган умумий майдони 3 гектар ер майдонини жами 100 минг АҚШ долларига сотишини айтишганини баён қилган. Фирибгарлар келгусида туман ҳокимлигидаги танишлари орқали ерни унинг номига ўтказиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилган.
Жорий йилнинг 23 февраль куни ўтказилган тезкор тадбирда икки нафар шахс ариза муаллифидан 80 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ўтказилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида ноқонуний сотилган ер майдони Ургут туманидаги Агрофирмаларан бирига тегишли ҳудуд ҳисобланиб, ушбу ер майдони туман ҳокимининг 2020-йилдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг балансида эканлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.







