Ўзбекистон

Тошкентда ташландиқ жойдан боғ барпо қилган фуқаро 82 млн сўм жаримага тортилди

У кўкаламзорлаштириш ҳаракатларини 2022 йилда бошлаган.

Тошкентда ташландиқ жойдан боғ барпо қилган фуқаро 82 млн сўм жаримага тортилди

 

Яшанабод туманидаги Арсен Аванесян икки йилдан ортиқ вақт давомида ташландиқ ер ўрнида бунёд этган яшил ҳудуд учун 82,4 миллион сўм жаримага тортилди. Унга ҳудудни аввалги ташландиқ ҳолатига келтириб қўйиш буюрилди.

 

Маълум бўлишича, ҳудуд темир йўл ёқасида ташландиқ ва қаровсиз бўш ер бўлган. У ўз ҳисобидан тозалаш, кўкаламзорлаштириш ва аҳоли учун дам олиш масканига айлантиришни мақсад қилган.

 

У кўкаламзорлаштириш ҳаракатларини 2022 йилда бошлаган. Аванесяннинг айтишича, минглаб дарахт ва кўчат эккан, йўлкалар қурган, ҳордиқ чиқариш учун ўриндиқлар, ёритиш тизими, видеокузатув ва суғориш коммуникацияларини ўрнатган.

 

Ўрта ҳисобда 1500 дан ортиқ кўчат экилиб, уларнинг ярми сув таъминоти муаммолари сабаб қуриб қолган. Шу билан бирга, 300 га яқин қўшни ва маҳалла аҳолиси ҳудудни обод қилиш ишларида ихтиёрий иштирок этган. Йиллар давомида бу ишларга умумий 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ ҳам сарфланган.

 

Аванесян ишларни бошлашдан аввал маҳалла қўмитаси билан келишилганини айтади: «Қўшнилар билан йиғилиб гаплашдик, улар қўллаб-қувватлади. Ҳокимият ҳам хабардор эди», — дейди у.

 

Бироқ масъул идоралар бу фаолиятни ер қонунчилигини бузиш деб баҳолади. Текширувдан сўнг ташаббускорга 82,4 млн сўм жарима қўлланди ва ҳудудни "аввалги ҳолати"га — яъни, бўш ва қаровсиз ер кўринишига қайтариш талаб қилинди.

 

Ҳозирча бирор давлат органи юзага келган вазият бўйича расмий изоҳ бермаган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.