Жаҳон

“Толибон” ўзбек тилига қарши янги сиёсат бошлади

Университет пештокларидан ўзбек ва форс тилларидаги ёзувларнинг олиб ташланиши маҳаллий ўзбеклар томонидан норозиликларга сабаб бўлмоқда.

“Толибон” ўзбек тилига қарши янги сиёсат бошлади

 

2021 йилдан бери ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” Афғонистондаги миллионлаб ўзбекларнинг маданий ва тарихий ўзлигини йўқ қилиш сиёсатини давом эттирмоқда. 2 январ куни Саманган университетига янги раҳбар тайинланганидан сўнг, университет пештогидан ўзбек ва форс тилларидаги ёзувлар олиб ташланди. Аввал лавҳа тўрт тил — пушту, форс, ўзбек ва инглиз тилида бўлган. Бу ҳақда “Afghanistan International” хабар бермоқда.

 

Сиёсий ва маданий арбоб, собиқ витсе-президент, ўзбек асилли Маршол Абдулрашид Дўстум бу ҳаракатни ўзбек тилига қарши очиқ душманлик деб атади ва ҳеч қандай куч бу тилни мамлакатнинг маданий ва ижтимоий тузилишидан олиб ташлай олмаслигини таъкидлади. Фарёб вилоятининг собиқ ҳокими Нақибулло Фойиқ эса бу ҳаракатни “қабилачиликка асосланган” деб баҳолади ва этник ҳамда тилга оид адоватни кучайтиришини огоҳлантирди.

 

Аввалроқ “Толибон” таҳлилчилари ўзбек ва тожикларни хавфсизлик кучлари сафидан четлатган, Мозори Шарифда Алишер Навоий ҳайкалини бузган ва Жузжон университети пештогидан ҳам ўзбек тилидаги ёзувларни олиб ташлаган эди. Бу ҳолатлар кенг норозиликларни келтириб чиқарган, бироқ “Толибон” охир-оқибат баъзи ёзувларни қайта тиклашга мажбур бўлган.

 

Сўнгги тўрт йил давомида давлат идораларида ўзбекча лавҳалар олиб ташланган, туркий тилшунос ва адибларга оид эсдаликлар ҳам вайрон қилинган. Афғонистондаги бу ҳолатлар нафақат маҳаллий ўзбеклар орасида, балки халқаро ҳамжамиятда ҳам хавотир уйғотмоқда. Маршол Дўстум ва унинг қизи Рохила Дўстум “Толибон”ни бу ҳаракатлари учун жавобгарликка тортишга чақирди, аммо ҳозирча ваъда қилинган янги эсдаликлар барпо этилмади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.