Ўзбекистон

Андижонда пора олган орган ходимлари қамалди

Улар 15 минг доллар пора билан қўлга тушганди.

Андижонда пора олган орган ходимлари қамалди

Аввалроқ Асака тумани ИИБ тергов бўлинмасининг собиқ ходими ва прокурор ўринбосари қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириб, аниқланган зарар суммасини камайтириб бериш эвазига 15 минг АҚШ долларини олган вақтида ушлангани хабар қилинганди.

 

Мазкур жиноят иши юзасидан жорий йилнинг 26 июнь куни Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан туман судида судланувчилар Х.А. ва С.Х.га оид жиноят иши кўриб чиқилди.

 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи С.Х. ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

 

Судланувчи С.Х.га нисбатан ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 2 йил муддатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаш ҳуқуқидан ва 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

 

Судланувчи Х.А. ЖКнинг 25,168-моддаси 4-қисмининг “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

 

Унга нисбатан ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташ учун узил-кесил 2 йил муддатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаш ҳуқуқидан ва 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Наркотик савдоси: трансмиллий жиноий уюшма аъзолари ушланди

Қўлга олинган шахслар бир йилдан буён Ўзбекистон ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.