АҚШ Афғонистондаги миссияси тугаганини расман маълум қилди
АҚШ Мудофаа вазирлиги АҚШнинг барча ҳарбий хизматчилари Афғонистонни тарк этгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

«Охирги самолёт учди. Уруш тугади», деб ёзмоқда АҚШлик ҳарбий мухбир Навид Жамали Пентагондаги ўз манбасига таяниб.
Бу маълумотни АҚШ Марказий қўмондонлиги бошлиғи, денгиз пиёдалари генерали Кеннет Маккензи ҳам тасдиқлади.
Шу тариқа АҚШ энди Кобул аэропортини назорат қилмаслиги маълум қилди.
Эслаиб ўтамиз, аввалроқ "Толибон” ҳаракати раҳбарлари АҚШга 31 августга қадар мамлакатдан ҳарбий контингентини олиб чиқмаса, жавоб чоралари қаттиқ бўлиши мумкинлиги билан таҳдиди қилгани хақида хабар берган эдик.







