Жаҳон

АҚШ TikTok'ни судга берди

Компания болалар шахсий дахлсизлиги тўғрисидаги қонунларни бузишда айбланган.

АҚШ TikTok'ни судга берди

АҚШ Адлия вазирлиги TikTok'га эгалик қилувчи ByteDance компаниясини судга берди.

 

Қайд этилишича, АҚШ Адлия вазирлиги ва Федерал Савдо Комиссияси компанияни болалар шахсий дахлсизлиги тўғрисидаги қонунларни бузишда айблаган. Шунингдек, TikTok видеоҳостинг хизмати фаолияти қайта кўриб чиқилиши кераклиги, халқаро ҳамжамият тартиб-қоидаларига амал қилиш зарурлиги таъкидланган.

 

TikTok билан боғлиқ ишни ҳозирда Калифорния Марказий округи суди кўриб чиқаётгани айтилган. Суд даъвогарлар мурожаатини тўла ўрганиб чиқиб, сўнгра жараёнларни бошлаши билдирилган.

 

“Даъво аризасига кўра, 2019 йилдан ҳозирги кунгача TikTok болаларга оддий аккаунтларни яратиш ҳамда платформада катталар ва бошқалар иштирокида қисқа форматдаги видео ва хабарлар жойлаш, кўриш ва тарқатишга атайлаб рухсат берган”, дейилади Калифорния суди хабарида.

 

Даъвогарлар TikTok раҳбариятидан платформага ота-она назорати тизимини қўшиш ҳамда катталар назоратисиз очилган Вояга етмаганлар аккаунтларини ўчиришни талаб қилган. Шунингдек, шахсий маълумот йиғиш тизимини соддалаштириш таклиф қилинган.

 

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Еврокомиссия TikTok’ни айблади: платформа руҳий саломатликка зарар етказиши мумкин

Агар қонунбузарлик тасдиқланса, TikTok жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон Россияга нота юборди: армияга ёлланган фуқаросини қайтаришни талаб қилди

Қирғизистон 21 ёшли фуқароси Россия армиясига алдов йўли билан жалб қилинганини билдирди.

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Яманда бозорга ҳаво ҳужуми уюштирилди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Маҳаллий маъмурият ҳужум юзасидан қарама-қарши маълумот берган.

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Сайловдан кейинги икки кун: Илон Маск компаниялари 420 млрд доллар йўқотди

Унинг соф бойлиги сўнгги ҳафтада 90 миллиард долларга қисқарган.

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

АҚШ Эронга янги зарбалар беришга тайёрланмоқда: эҳтимолий сана маълум қилинди

Оқ уйда 4–5 ноябрь кунлари Дональд Трамп ва миллий хавфсизлик жамоаси Эронга зарбаларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Путин ва Зеленскийга мактуб: Мелания Трамп Россия ва Украина вакиллари билан учрашди

Учрашувда Олешки шаҳридаги гуманитар операция ва икки давлат билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

“Мен қилаётган ишимни яхши кўраман”: Рубио истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни рад этди

У ўз ишидан мамнунлигини ва президент учун ишлаш доим режасида бўлганини айтган.

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Туркиядаги қуролли ҳужум: саккиз киши ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар ўқитувчи ҳам бор.