Жаҳон

Арктика музининг эриши чидамли бактериялар ва янги вирусларнинг чиқишига сабаб бўлиши мумкин

Британиянинг Абериствит университети ва Калифорниядаги  реактив двигателлар лабораторияси олимлари Арктика музининг эриши совуқ уруш давридаги радиоактив чиқиндилар, шунингдек, антибиотикларга чидамли бактериялар ва янги вирусларнинг чиқишига сабаб бўлиши мумкин, деган хулосага келди. Бу ҳақда "Express" газетаси иқлим ўзгариши мавзусидаги мақолага асосланиб хабар берди.

Арктика музининг эриши чидамли бактериялар ва янги вирусларнинг чиқишига сабаб бўлиши мумкин

 

 

Тадқиқот муаллифлари Совет Иттифоқи Янги ер архипелаги соҳилида 130 га яқин ядровий синовларни ўтказгани, Барентс ва Қора денгизларда 100 дан ортиқ ядровий сувости кемаларини чўктиргани ва йўқ қилганини ёдга олган.

 

Қўшма Штатлар, ўз навбатида, Гренландиядаги базада ядровий иншоот ёрдамида муз устида тадқиқотлар ўтказди.

 

Олимлар агар абадий муз эрийдиган бўлса, унда сақланаётган микроблар жонланиб, вакциналарга чидамли янги авлод инфекцияси пайдо бўлишидан ҳавотирда эканини айтишган.

 

Арктиканинг қирғоқбўйи ҳудудларида денгиз музи аввал тахмин қилинганидан икки баробар тез эримоқда.

 

  Эслатиб ўтамиз, Антарктика музликларини ўрганган олимлар сўнгги 150 йил ичида ҳаводаги водород миқдори 70 фоизга ортганини айтганди.

 

Аввалроқ Орегон университети олимлари Ердаги иқлим ўзгариши сайёрамизнинг энг муҳим функцияларининг тиклаб бўлмас ёмонлашувига олиб келгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Насиба Тўхтаева

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Арктика музининг эриши чидамли бактериялар ва янги вирусларнинг чиқишига сабаб бўлиши мумкин | Zamon.uz