Жаҳон

Байден Хитойни “соатли бомба” деб атади

“Уларда қандайдир муаммолар бор”, деган у.

Байден Хитойни “соатли бомба” деб атади

 

АҚШ президенти Жо Байден мамлакатдаги иқтисодий муаммолар туфайли Хитойни “секин таъсир қилувчи бомба” деб атади.

 

“Уларда қандайдир муаммолар бор. Бу яхши эмас, чунки ёмон одамлар муаммога дуч келганда, улар ёмон ишларни қилишади”, - дейди Байден.

 

АҚШ президенти “Хитой муаммога дуч келганини” қайд этиб, Хитойга зарар етказишни истамаслигини ва бу давлат билан оқилона муносабатларга интилаётганини қўшимча қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Байден июнь ойида Хитой раҳбари Си Сзинпинни диктатор деб атаган эди. Кейин Хитой бу сўзларни провокация деб изоҳлаган.

 

ОАВнинг ёзишича, Хитойнинг истеъмол сектори дефляцияга тушиб қолган, июль ойида эса сотиш нархлари пасайишда давом этган. Хитой бошқа мамлакатлардаги инфляциядан фарқли ўлароқ, истеъмол нархлари ва иш ҳақининг турғунлашуви билан иқтисодий ўсишнинг секинроқ даврига кириши мумкин.

 

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Италияда кучли ёғингарчилик: айрим ҳудудларни сув босди

Лигурия минтақасида икки кун давом этган кучли ёғингарчилик оқибатида кўчалар ва биноларни сув босди, кўчкилар юз берди.

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШда туғилиш орқали фуқаролик олишга уриниш: 6 мингдан ортиқ виза бекор қилинди

АҚШ Давлат департаменти туғилиш туризмини ташкил этишга алоқадор шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Минглаб одамлар уйига қайтиши мумкин: Россия ва Украина асир алмашинувига тайёргарлик кўрмоқда

Бу уруш бошланганидан буёнги энг йирик асир алмашинуви бўлиши мумкинлиги таъкидланди.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.