Биз уларнинг режасини буздик – Зелелский
Украина Президенти ўз халқига мурожаат билан чиқди.

Украина Президенти Владимир Зеленский халқига қаратилган яна бир видеомурожаат билан чиқиб, Киев ва пойтахт атрофидаги муҳим шаҳарлар армия назорати остида эканини маълум қилган.
"Биз душман ҳужумларига бардош бердик ва буни муваффақиятли уддаладик. Штатнинг кўплаб шаҳар ва туманларида жанглар давом этмоқда. Лекин биз нимани ҳимоя қилаётганимизни биламиз – юрт, ер, болалар келажагини. Киев ва пойтахт атрофидаги муҳим шаҳарлар бизнинг армиямиз назорати остида. Босқинчилар давлатимиз марказини тўсиб, Донецкдагидек қўғирчоқларини бу ерга ҳам қўймоқчи бўлди. Биз уларнинг режасини буздик", дейилади мурожаатда.
Аввалроқ Украина бош вазири Михаил Федеровнинг Илон Маскдан ёрдам сўраб, мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди.








