Жаҳон

БМТ бош котиби Путинга илтимос билан чиқди

Шунингдек, у урушнинг даҳшатли оқибатларидан огоҳлантирган.

БМТ бош котиби Путинга илтимос билан чиқди

 

Россиянинг Украина шарқидаги махсус операцияси БМТ Устави тамойилларига зид ва уни ўтказишдан маъно йўқ. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.

 

У РФ президентига мурожаат қилиб “Президент Путин, бутун инсоният учун, қўшинларингизни Россияга қайтаринг”, – деган. Шу билан бирга у айни вазият унинг ташкилот бош котиби сифатидаги фаолиятининг энг аянчли пайти эканини айтган.

 

Гутерришнинг сўзларига кўра, агар уруш тугамаса, Европада гуманитар вазият ҳалокатли даражага етади.

 

Маълумот ўрнида: Россия 24 февраль куни Украина шарқида махсус операция ўтказишни бошлади. Ҳозирда Украинанинг кўплаб ҳарбий объектларига авиазарбалар берилган. Одессага Россия десанти туширилгани айтилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалрок Владимир Зеленский Украина аҳолисига мурожаат билан чиққанди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

БМТ бош котиби Путинга илтимос билан чиқди | Zamon.uz