Ўзбекистон

Бухорода ишчи ўзини отиб қўйди

У Талабалар турар жойи қозонхонасида ишлаган.

Бухорода ишчи ўзини отиб қўйди

Бухоро Давлат университети Талабалар турар жойи қозонхонаси ишчиси ўзини отиб қўйди ва воқеа жойида вафот этди.

 

Ҳолат  жорий йилнинг 10 январь куни соат 16:20да Бухоро давлат университети Талабалар турар жойига яқин ҳудудда содир бўлган.

 

Аниқланишича, университет ётоқхонасига қарашли қозонхона  ишчиси, 33 ёшли фуқаро Х.М. ётоқхонага яқин манзилда турган ўз автомашинасига ўтирган ва ёнида бўлган пневматик қуролни қўлига олган ва эҳтиётсизлиги сабаб тана қисмига яқин тутган ҳолда тепкини босиб юборган. Оқибатда узининг чап кўкрак қисми жароҳатланган.

 

Х.М. автомашинасидан тушиб, ётоқхонанинг биринчи қаватида жойлашган тиббиёт пунктига биринчи ёрдам сўраб борган. Биринчи ёрдам кўрсатилган, бироқ қон йўқотиши оқибатида у вафот этган.

 

Айни пайтда ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

«Марҳум фуқаро томонидан пневматик қуролнинг қонуний ёки ноқонуний сақлаб келингани ҳолати ҳам ўрганилмоқда», – дейди ҳуқуқ-тартибот органи ходими.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияда бўлади

Шавкат Мирзиёев БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Жаримани вақтида тўламаган ҳайдовчилар: aвтомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин

Янги тартиб 2027 йил 7 январдан кучга киради.

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Фарғонада 105 нафар боланинг заҳарланиши: икки нафар судланувчига қамоқ жазоси берилди

Аввал уларга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди.

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Жиззахда кредитдан қарздорларнинг мулклари хатланмоқда

Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, улар аукционга чиқарилади.

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Кредитдан қарздор тўқимачилик корхонаси хатланди

Ҳозирда бино 31,8 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Андижонда ота алимент ўрнига 2 хонали уй берди

Эркак, шунингдек, 96 млн алимент пулларини ҳам тўлаган.

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Юқори Чирчиқда давлат божи сабаб бино хатланди

Ижро ҳужжатига кўра, МЧЖнинг 4 млрд қарзи бўлган.

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Тошкентда алимент тўламаган 2 ота қамалди

Маълум бўлишича, улар алиментдан бўйин товлаб келган.