Иқтисодиёт

Давлат электр энергиянинг таннархини субсидиялашни давом эттирмоқда

Бу ҳақида Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Давлат электр энергиянинг таннархини субсидиялашни давом эттирмоқда

Вазирликнинг билдириишича, ҳозирги вақтда 1 кВт·соат электр энергиясининг таннархи 895 сўмни (ҚҚС билан 1 002 сўмни) ташкил этади.

 

Аҳолига етказиб берилаётган ҳар бир кВт·соат электр энергия учун 200 кВт·соатгача бўлган истеъмол (базавий меъёр) доирасида 552,4 сўм (55% субсидия), 201 кВтдан 1000 кВт·соатгача эса 102,1 сўм (10% субсидия) давлат томонидан ҳар бир истеъмолчига қоплаб берилмоқда. Шуни ҳисобига истеъмолчилар ҳар бир кВт·соат учун “имтиёзли” нархда, яъни 450 сўм (ҚҚС билан)дан ҳақ тўлайдилар.

 

 

▪️Июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган, яъни базавий меъёр​ доирасидан чиқмаган.

 

▪️22 фоиз истеъмолчи 201 кВт·соатдан 1000 кВтгача истеъмол қилган ва 900 сўмдан ҳақ тўлаган.

 

▪️Қолган 7 фоиз аҳоли 1001 – 10 000 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилиб, 1 350 сўмдан тўловларни амалга оширган.

 

Мақолани тўлиқ бу ерда ўқишингиз мумкин.

custom img

Ўзбекистон ҳукумати кимдан қанча қарз?

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил давомида 6,6 млрд долларга ошиб, 46,8 миллиард АҚШ доллардан ошди. Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 31,9 фоизга қисқарди. Ташқи қарзнинг тенг ярми бюджет тақчиллигини молиялаштиришга сафланган. Бир қарашда бу рақам ваҳимали кўринади. Одамлар орасида ва ижтимоий тармоқларда мамлакат қарзга ботгани ёки Хитойнинг “қарз тузоғига” тушиб қолгани ҳақидаги хавотирлар тез-тез қулоққа чалинади. Аммо бу рақамларга ҳис-ҳаяжон билан эмас, балки қатъий иқтисодий нуқтайи назардан қарасак, манзара бутунлай бошқача эканини кўрамиз.

custom img

Кумуш нархи тарихий рекорд даражада кўтарилди

Кумуш нархининг кескин кўтарилиши инвесторларнинг қимматбаҳо металларга бўлган қизиқиши кучайгани билан изоҳланмоқда.

custom img

Доллар ўсмоқда, аммо қадрсизланмоқда

Ноябрь ойида Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий пул ўтказмалари қарийб 400 млн долларга қисқарган.

custom img

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси олишни бошлади

Тожикистон 2026 йил биринчи чорагида Марказий Осиё Бирлаштирилган энергетика тизимига тўлиқ ўтилиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Каспий денгизи орқали юк ташиш имкониятларини кенгайтиради

Ўзбекистон денгиз орқали юк ташиш учун Озарбайжон ва Туркманистондан паром кемаларини харид қилишни режалаштирмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Доллар индекси сўнгги уч йил ичидаги энг паст даражага тушган эди.

custom img

Apple компанияси ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиради

Қарор Трампнинг савдо сиёсати билан боғлиқ.

custom img

1 майдан халқаро савдо майдончаларида харидлар камаяди

Қонун шахсий эҳтиёжлар ва тижорат мақсадида товар олиб кирувчиларга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"