Иқтисодиёт

Ўзбекистон ҳукумати кимдан қанча қарз?

Ўзбекистон давлат қарзи 2025 йил давомида 6,6 млрд долларга ошиб, 46,8 миллиард АҚШ доллардан ошди. Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатан 31,9 фоизга қисқарди. Ташқи қарзнинг тенг ярми бюджет тақчиллигини молиялаштиришга сафланган. Бир қарашда бу рақам ваҳимали кўринади. Одамлар орасида ва ижтимоий тармоқларда мамлакат қарзга ботгани ёки Хитойнинг “қарз тузоғига” тушиб қолгани ҳақидаги хавотирлар тез-тез қулоққа чалинади. Аммо бу рақамларга ҳис-ҳаяжон билан эмас, балки қатъий иқтисодий нуқтайи назардан қарасак, манзара бутунлай бошқача эканини кўрамиз.

Ўзбекистон ҳукумати кимдан қанча қарз?

Умуман олганда давлатнинг қарз олиши ёмонликни англатмайди, балки давлат давлат жиҳатларини яхшилаб олиши учун бошқа банклар ёки халқаро ташкилотлардан қарз олади. Мисол учун, Халқаро манбаларда қайд этилишича, Америка Қўшма Штатлари дунёдаги энг катта давлат қарзи бор мамлакат ҳисобланади. 2025 йил охирида Қўшма Штатларнинг давлат қарзи 38,5 триллион АҚШ долларини ташкил қилади. Охирги вақтларда иқтисоди тез суръатларда ривожланаётган Хитойнинг ташқи қарзи 2025 йил маълумотларига кўра, тахминан 18-19 триллион АҚШ долларини ташкил қилади. Бу рақамлар кўпинча Хитойнинг марказий ва маҳаллий ҳукумат қарзларини бирлаштиради ҳамда стандарт ИМФ формулаларига кўра баҳоланади. Европадаги иқтисоди барқарор дея айтиладиган Франциянинг 2025 йил якуни бўйича умумий давлат қарзи 3,48 триллион долларни ташкил қилади. Эслатиб ўтамиз, бу Франциянинг умумий давлат қарзи ҳисобланади.

 

 

 

 

 

Қарз қачон ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин?

 

Иқтисодчиларнинг фикрича, давлат олаётган қарз нотўғри ва бесамар фойдаланилса ҳукумат қарзини тўлашга қийнала бошлайди. Диққат қиладиган жойи эса, давлат олаётган қарзларини тўғри сарфланишини назорат қилиши керак. Пуллар кимнингдир қорнини қаппайтирмаслиги керак. Шу билан бирга ҳукумат ташқаридан олаётган пулларни иложи борича қайтиб келадиган соҳаларга йўналтириши керак. Афсуски кўп ҳолларда пуллар кароматини ёпиш учун ишлатилмоқда.

 

Ўзбекистонга кимлар қанча қарз берган?

 

 Давлат ташқи қарзининг асосий қисми — 22,3 млрд доллари ёки 56 фоизи халқаро молия институтлари ҳиссасига тўғри келади.

 

Жаҳон банки (8,9 млрд доллар ёки 22 фоиз) ва Осиё тараққиёт банки (8,35 млрд доллар ёки 21 фоиз) хорижий кредиторлар орасида мутлақ етакчиликни қўлга киритган.

 

Ташқи қарзнинг 11,7 млрд доллари (29 фоиз) хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотлари томонидан ажратилган. Энг йирик кредиторлар Хитой тараққиёт давлат банки ва Эксимбанки — 3,9 млрд доллар. Айни пайтда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги қарийб 3 млрд доллар Ўзбекистонга қарз берган. Шунингдек, халқаро облигациялар ҳисобига хорижий инвесторлардан 5,8 млрд доллар миқдорида маблағ жалб қилинган.

 

Ҳукумат пулларни қайси йўналишларга сарфламоқда?

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, бюджет тақчиллиги қоплаш учун ташқи қарзнинг тенг ярми — 19,8 млрд доллар сарфланган.

 

5,6 млрд доллар ёки жами ташқи қарзнинг 14 фоизи ёнилғи-энергетика саноатига тўғри келади. Шундан 4,1 млрд доллар маблағ электроэнергетика соҳасига, 1,4 млрд доллар нефть ва газ соҳаси, қолган қисми кўмир саноатига йўналтирилган.

 

3,5 млрд доллар (ёки 9 фоиз) маблағ соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари ҳамда бошқа соҳаларга йўналтирилган.

 

Транспорт ва транспорт инфратузилмаси, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги соҳаларининг ҳар бирига 3 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратилган.

 

Жорий йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мамлакат ташқи қарзи ўсиб бораётгани юзасидан изоҳ бериб, қарз жалб этишдан мақсад — аҳолининг турмуш даражасини ошириш, ташқи молиялаштириш иқтисодиёт тезроқ ўсиши учун ресурсларга бўлган эҳтиёж билан боғлиқ эканини таъкидлаган эди. Вазирлик изоҳига кўра, Ўзбекистон давлат қарзининг ҳозирги даражаси халқаро таснифга кўра “мўътадил ва бошқариладиган” ҳисобланади.

 

Шунингдек, Марказий банк раиси Тимур Ишметов қарз юкини баҳолашда абсолют рақамларга эмас, балки қарзнинг иқтисодиёт ҳажмига (ЯИМ) нисбатига эътибор қаратиш лозимлигини айтган эди.

 

Унинг аниқлик киритишича, сўнгги беш йил ичида давлат қарзининг ЯИМга нисбати 32 фоиздан 29 фоиздан камроққача пасайди, бу эса қарз барқарорлигининг издан чиқиш хавфи йўқлигини кўрсатади. Тимур Ишметов, шунингдек, янги қарзларни жалб этиш бевосита буджет тақчиллиги билан боғлиқлигини қўшимча қилган.

 

Шоҳжаҳон Мажидов тайёрлади

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

custom img

Бухорода уй-жой соҳасидаги 1,8 триллион сўмлик пул айланмаси яширилган

Шавкат Мирзиёев мамлакатда яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларини танқидий муҳокама қилди.

custom img

Ўзбекистонда мигрантлар юборадиган пул миқдори 433 миллион долларга ошди

Shuningdek, hisobot davrida mamlakatdan xorijga 604 million dollar miqdorida valyuta mablag‘lari chiqarilgan.

custom img

Хитой иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтоладими?

ХВЖ Хитой АҚШ иқтисодиётини қувиб ўтишини прогноз қилган эди. Лекин бугунги кунга келиб икки мамлакат иқтисодиёти ўртасидаги фарқ кенгайиб бормоқда.

custom img

Жанубий Кореянинг “Shinhan Bank”и Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда

Банк 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг молиявий регуляторларига ариза топшириб, келаси йилнинг ўзидаёқ фаолият бошлашни мақсад қилган.

custom img

Саида Мирзиёева Бен Блек билан учрашди

Мулоқот давомида йирик лойиҳалар портфели муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"