Жаҳон

Россияда патент тизими бекор қилиниши мумкин

Мигрантларга фақат ротация асосида ишлашга рухсат бериш таклиф қилинди.

Россияда патент тизими бекор қилиниши мумкин

 

Россияда меҳнат мигрантлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган янги таклифлар илгари сурилди. Сергей Миронов мигрантларга мамлакат ҳудудида фақат ротация (сменали) асосида ишлашга рухсат беришни таклиф қилди.

 

Адолатли Россия партияси етакчисининг ТАСС агентлигига маълум қилишича, амалдаги патент тизимини бекор қилиб, хорижий фуқароларни ишга жалб қилиш бўйича аниқ ва қатъий қоидаларни жорий этиш зарур.

 

Мироновнинг таъкидлашича, хорижий ишчилар Россияга фақат аниқ бир иш берувчи билан тузилган янги меҳнат шартномаси асосида келиши керак. Унга кўра, мигрантлар бошқа ташкилотларга ўтиши ёки бошқа ҳудудларга кўчиб ишлаши чекланиши лозим.

 

Шунингдек, сиёсатчи хорижий фуқароларга Россияга оила аъзоларисиз келишга рухсат берилиши кераклигини билдириб, агар қонун бузилса, мигрант билан бирга унинг оиласи ҳам мамлакатдан чиқарилиши мумкинлигини таъкидлаган.

 

Миронов мигрантлар оқимини камайтириш мақсадида “оммавий импорт” амалиётини тўхтатиш зарурлигини ҳам қайд этди.

 

Айни пайтда Россия Давлат Думаси 18 март куни мигрантлар учун қўшимча талабларни назарда тутувчи ҳукумат қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ушбу ташаббус мигрантларнинг даромадларини назорат қилиш, шунингдек вақтинчалик яшаш рухсатномаси ва доимий яшаш рухсатномаларини бекор қилиш асосларини кенгайтиришни ҳам ўз ичига олади.

custom img

Қозоғистон 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланади

Қозоғистон бу борада Австралия ва Европа давлатлари тажрибасини ўрганаётганини билдирган.

custom img

Афғонистонда оилалар тирик қолиш учун қизларини сотишга мажбур бўлмоқда — BBС

БМТ маълумотларига кўра, бу йил Афғонистонга ажратилган гуманитар ёрдам ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 70 фоизга камайган.

custom img

Исроил Эронга қарши янги операция ўтказишга тайёрланмоқда — CNN

Тел-Авивда Теҳрон дипломатик паузадан фойдаланиб вақт ютишга уринмоқда деган хавотир кучаймоқда.

custom img

Британия қироли Чарлз III “вафот этди” — Radio Caroline

Радиостанция эфирида техник хато сабаб қиролнинг вафоти ҳақида нотўғри хабар тарқатилди ва кейинчалик тингловчилар ҳамда қироллик оиласидан узр сўралди.

custom img

Россия қирувчилари Қора денгиз устида Британия разведка самолётига хавфли тарзда яқинлашди

Ҳодисадан сўнг Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги Россия элчихонасидан расмий изоҳ талаб қилди.

custom img

АҚШ ва Исроил Эронга собиқ президентни раҳбар қилмоқчи бўлган — NYT

Исроил урушнинг биринчи кунида Теҳронда уй қамоғидаги Маҳмуд Аҳмадинажодни озод қилиш мақсадида унинг қароргоҳига зарба берган.

custom img

Эрон АҚШ янги зарбалар берса уруш кенгроқ ёйилишини маълум қилди

Доналд Трамп Эрон билан келишувга эришилмаса мамлакатга қарши ҳужумлар қайта бошланиши мумкинлигини билдирган эди.

custom img

Путиннинг Хитойга расмий ташрифи якунланди: 40 та ҳужжат имзоланди

Россия ва Хитой етакчилари “энг нозик масалаларни” чой устида муҳокама қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"