Ўзбекистон

Марказий Осиёнинг янги “Албатта бориб кўриш керак бўлган” маскани: Ислом цивилизацияси марказига ташриф нархи қанча?

Марказ кенг жамоатчилик учун очилди ва доимий равишда ташриф буюриш мумкин. Иш вақти ташриф буюрувчиларга қулай қилиб ҳар куни соат 09:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунларисиз белгиланган.

Марказий Осиёнинг янги “Албатта бориб кўриш керак бўлган” маскани: Ислом цивилизацияси марказига ташриф нархи қанча?

Жаҳон даражасидаги таассурот учун 15 доллардан кам маблағ — айнан шу нарх икки нафар катта ва икки нафар боладан иборат оила учун Ислом цивилизацияси марказига экскурсияга кириш учун етарли бўлади.

 

Тошкентдаги ушбу янги, йирик маданий лойиҳага ташриф нархлари матбуот анжуманида эълон қилинди. Унда Илмий кенгаш аъзолари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда фан, маданият ва таълим соҳаси экспертлари иштирок этди.

 

Марказ кенг жамоатчилик учун очилди ва доимий равишда ташриф буюриш мумкин. Иш вақти ташриф буюрувчиларга қулай қилиб белгиланган. Ҳар куни соат 09:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунларисиз. Бу эса, айниқса, ишдан кейин оила билан кечқурун ташриф буюриш имконини беради. Бундай амалиёт Ўзбекистон музейлари учун илк бор жорий этилмоқда.

 

Ташкилотчилар ташриф тизими халқаро музей стандартлари асосида ишлаб чиқилган, у маҳаллий аҳоли ҳамда хорижий сайёҳлар учун мўлжалланган. Билетлар турли тоифаларга ажратилган: Ўзбекистон фуқаролари, хорижий меҳмонлар ва болалар учун алоҳида нархлар белгиланган.

 

Чипта нархига қуйидагилар киради:
— кўп тилли профессионал гидлар ҳамроҳлиги
— ноёб экспонатлар ва тарихий артефактлар билан танишиш
— Марказий Осиёнинг жаҳон илми ва ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини акс эттирувчи намойишлар

 

Шунингдек, ташрифчилар Қуръон залига кириш имконига эга бўладилар. У ерда бир миллиондан ортиқ Swarovski кристаллари ёрдамида яратилган архитектуравий-бадиий мэппинг орқали нурли динамик муҳит ҳосил қилинган. Дастурга тўртта “вақт капсуласи” ҳам киритилган бўлиб, улар турли тарихий даврларга шўнғиш имконини беради. Интерактив ва рақамли инсталляциялар орқали минтақанинг илмий ва маданий мероси намоён этилади.

 

Билетлар онлайн (iTicket.uz орқали) ва марказ кассаларида сотилади. Электрон билетлар QR-код билан таъминланган бўлиб, кириш жараёнини тез ва қулай қилади.

 

Ташриф формати ҳам турлича:
— 30 нафаргача гуруҳли экскурсиялар
— индивидуал ташрифлар
— Fast Track (навбатсиз кириш) хизмати

Қуйида ташрифдан олдин билиш зарур бўлган асосий маълумотлар келтирилган:

 

Кириш нархи

1. Гуруҳли экскурсиялар (Ўзбекистон фуқаролари учун):
— Катталар: 60 000 сўм (2 соат)
— Болалар (7–17 ёш): 25 000 сўм (2 соат)
— 7 ёшгача — бепул

 

2. Индивидуал ташрифлар:
— Катталар: 120 000 сўм (кун давомида)
— Болалар: 50 000 сўм

 

3. Хорижий меҳмонлар учун:
— Катталар: 25 доллар + 10 доллар қўшимча хизматлар
— Болалар: 20 доллар (2 соат)
— Индивидуал: 45 доллар

 

4. Fast Track (тезкор кириш):
— Ўзбекистон фуқаролари учун: 250 000 сўм (5 кишигача)
— Хорижийлар учун: 100 доллар (гуруҳ)
— Premium: 150 доллар (индивидуал, 3 соат)
— Болалар: 30 доллар

 

Кечқурун соатларида нархлар талабга қараб ўзгариши мумкин. Экскурсиялар ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўтказилади.

 

Билетлар белгиланган вақт оралиқлари бўйича сотилади, бу эса навбатларни олдини олиш ва ташрифчилар оқимини тартибга солишга хизмат қилади.

 

Марказда қўшимча хизматлар ҳам жорий этилмоқда:
— робот-гидлар
— кўп тилли аудиогидлар
— виртуал саёҳат форматлари

 

Шунингдек, ижтимоий дастурлар ишлаб чиқилмоқда:
— мактаб ўқувчилари ва талабалар учун имтиёзли ташрифлар
— ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳлар учун бепул дастурлар

 

Марказ кутубхонасига кириш бепул бўлади. Ёшлар учун таълимий майдонлар, семинарлар, тренинглар ва танловлар ташкил этилади. Ёш тадқиқотчилар учун махсус дастурлар ва коворкинг зоналар ҳам яратилади.

 

Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги тоифалар учун имтиёзлар мавжуд:
— I ва II гуруҳ ногиронлари
— ногирон болалар ва уларнинг ҳамроҳлари
— “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари
— Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари

 

Қоидалар

Ташрифчилар:
— жамоат тартибига риоя қилиши
— экспонатларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиши
— диний ҳудудларда кийиниш қоидаларига амал қилиши шарт

 

Тақиқланади:
— экспонатларга рухсатсиз тегиш
— флеш билан суратга олиш
— рухсатсиз экскурсия ўтказиш
— рухсатсиз тижорат фаолияти

 

Қоидалар билан қаерда танишиш мумкин?

— Марказнинг расмий сайтида
— онлайн платформаларда
— кассалар ва кириш жойида

custom img

Сергелидаги янги тиббиёт марказида 250 та иш ўрни яратилди

Шавкат Мирзиёев йилига 150 минг нафардан ортиқ беморга хизмат кўрсатадиган замонавий хусусий тиббиёт маркази фаолияти билан танишди.

custom img

Сурхондарёда “ўзбек-афғон” чегарасидан 2,5 килограммдан ортиқ опий мусодара қилинди

Шунингдек, Тошкентда ўтказилган тезкор тадбирда қарийб 3 килограмм кўкнори бошоқлари аниқланди.

custom img

Янги Сергели кўчасида янги савдо ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси барпо этилди

Умумий қиймати 18,7 миллиард сўмлик лойиҳа доирасида Сергелида 250 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

custom img

Ўзбекистон ва Қозоғистон атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш бўйича ҳамкорликни кучайтиради

Икки давлат “Тоза ҳаво” лойиҳаси доирасида қўшма илмий ишчи гуруҳ тузиш ва атмосфера мониторингини такомиллаштиришни режалаштирмоқда.

custom img

Қашқадарёда 9 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида юзага келган носозлик оқибатида у ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган жами 9 та транспорт воситаси билан тўқнашган.

custom img

Тошкентдаги “Ўрикзор” бозорида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди

Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни сувдан олиб чиқди.

custom img

Фарғонада Туркия қалбаки паспорти ва “права"сини тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"