Жаҳон

"Душман йўқ дема, у жардан нарида" — Тоқаев

Қозоғистон президенти ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.

"Душман йўқ дема, у жардан нарида" — Тоқаев

 

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев якшанба куни ҳарбий хизматчиларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади.

 

Тоқаев табригида мудофаа қобилиятини доимий равишда ошириш Қозоғистоннинг стратегик вазифаларидан бири эканини алоҳида таъкидлади.

 

"Мудофаа қобилиятини доимий равишда ошириш давлатнинг стратегик вазифаларидан биридир. Қозоғистон армияси ватанни қатъият билан ҳимоя қилишга ҳар дақиқада тайёр бўлиши керак. Қуролли кучлар мамлакат суверенитети ва яхлитлигининг ишончли кафолати, давлатнинг мустаҳкам таянчи, халқнинг ҳамжиҳатлиги ва эртанги кунга ишонч қўрғони вазифасини бажаради", — дейилади табрикда.

 

Тоқаевнинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳарбийлар "ўз ватанлари осойишталигини қўриқлаб, ота-боболарининг анъаналарини давом эттирмоқда".

 

“Уларнинг олижаноб хизмати навқирон авлод учун илҳомлантирувчи ибратдир. Барча аскар ва офицерларга қасамёдга содиқлиги, хизмат бурчини сидқидилдан адо этгани учун миннатдорчилик билдираман. Мард армиямиз қудрати мустаҳкам, давлатимиз пойдевори доимо мустаҳкам бўлсин!..

 

Биз барча масалаларни БМТ Низомига мувофиқ халқаро ҳуқуқ доирасида ҳал қилиш керак, деб ҳисоблаймиз. Бироқ, замон ҳар куни ўзгариб бормоқда. Давлатлар ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун кўпинча куч ишлатган. Дунёда оммавий қуролланиш авж олган. «Душман йўқ дема, у жардан нарида» деган нақл бор. «Ҳозирги оғир даврда армиянинг аҳамияти ошди", — деган Қозоғистон  президенти.

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Қозоғистонга 5 йилдан эски автомобилларни олиб кириш тақиқланади: янги талаблар қачондан кучга киради?

Мамлакатга автомобиль олиб киришда унинг ишлаб чиқарилган санаси ва экологик тоифаси ҳисобга олинади.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.