Ўзбекистон

Энди ИИВ Академиясида хорижий кадрлар тайёрланади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Энди ИИВ Академиясида хорижий кадрлар тайёрланади

 

Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади. 

 

Ҳужжатга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими йўлга қўйилади.

 

Академияда Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети ташкил этилади.

 

Қарор билан бу бўйича низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ, Академияда хорижий кадрларга таълим бериш икки ва кўп томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

 

“Академияда хорижий кадрлар учун йиллик қабул квоталари президент томонидан белгиланади”, дейилади ҳужжатда.

 

Хорижий давлатлар кесимидаги ҳар йилги квота, мутахассислик ва ўқитиш тури бўйича тақсимот Ички ишлар вазирлиги томонидан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишган ҳолда амалга оширилади.

 

"Академияга хорижий кадрлар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади", деб белгиланган ҳужжатда.

 

Хорижий кадрларга ўзбек, рус ва инглиз тилларида таълим берилади.

 

Хорижий кадрларни тайёрлаш бакалавриат, магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим дастурлари бўйича кундузги таълим шаклида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари бўйича кундузги ва масофавий шаклларда амалга оширилади.

 

Бакалавриат таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий кадрларга мутахассислиги бўйича малака, белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишони берилади.

 

Магистратура таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий кадрларга тегишли магистр даражаси ҳамда белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишонлари берилади.

 

Таянч докторантура дастурини ўзлаштирган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган хорижий кадрларга тегишли фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади.

 

Қисқа муддатли курсларни тамомлаган хорижий кадрларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар (сертификатлар) берилади.

 

Шунингдек, ўқишга қабул қилинган вақтда офицерлик унвонига эга бўлмаган, бепул асосда таълим олувчи хорижий кадрларга “Академия курсанти” лавозими бўйича пул таъминоти берилади.

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

Самарқандда ШҲТ плюс илк экспертлар мулоқоти: хавфсизлик масалалари муҳокама қилинади

5–6 ноябрь кунлари Самарқандда рақамли трансформация даврида терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалаларига бағишланган халқаро экспертлар учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази делегацияси Ўмон Султонлигига амалий ташрифини бошлади

Амалий ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги илмий, маданий ва тарихий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ўзбекистонда экстремистик ва террористик ғоялар билан боғлиқ деб топилган 2 057 та интернет манбасидан фойдаланиш тақиқланган.

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Мажмуада меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, музей, амфитеатр ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади.

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Меҳмонхонада нонушта қилган 20 кишидан 13 нафарида заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.