Жаҳон

"Эрон битта ядровий бомба устида тўхтаб қолмайди"

Исроил Эрон бешта ядровий бомба ярата олади, деб ҳисоблайди.

"Эрон битта ядровий бомба устида тўхтаб қолмайди"

 

Эрон томонидан тўпланган уран миқдори бешта ядровий бомба учун етарли. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Ёав Галант маълум қилди. 

 

"Хато қилманг — Эрон битта ядровий бомба устида тўхтаб қолмайди. Энди Эрон 20 % ва 60 % гача бойитилган материал олди, бу бешта ядровий бомба учун етарли", — деди Галант грециялик ҳамкасби билан Афинага ташрифи чоғида.

 

Унинг таъкидлашича, уранни 90 фоизгача бойитиш Эрон томонидан "жиддий хато" бўлади.

 

Тахминларга кўра, Эрон ҳалигача уранни ядровий қурол учун зарур бўлган 90% софлик даражасида бойитгани йўқ, аммо агар хоҳласа, буни тезда амалга ошириши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Эрон бир неча ой ичида ядро қуролини яратиши мумкинлигини айтган эди. Қўшма Штатлар Теҳрон ядровий бомба яратишга қарор қилса, нима қилиш кераклиги ҳақида бир нечта вариантни ишлаб чиққан.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.