Эртага Тошкентда 6 та чорраҳа ёпилади
Шаҳар ИИББ чеклов вақти ва сабабини маълум қилди.

5 июнь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида “Миробод ёшлар марафони” ўтказилади. Шу муносабат билан эртага соат 10.00 дан 12.00 гача қуйидаги кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади.
Улар:
—Ойбек кўчаси бўйлаб: Ойбек ва Туркистон кўчалари чорраҳасидан Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасигача;
—Ойбек ва Нукус кўчалари чорраҳасидан Ойбек ва Чехов кўчалари чорраҳасигача;
—Ойбек ва Чехов кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
—Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб, Шароф Рашидов ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасигача;
—Ислом Каримов кўчаси бўйлаб: Ислом Каримов ва Тарас Шевченко кўчалари чорраҳасигача.
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ расмий хабарида.








