Ўзбекистон

ИЭС томонидан 6 ойда 17 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

Бу режага нисбатан 111,8 фоиз.

ИЭС томонидан 6 ойда 17 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

Инвестиция дастурига асосан 257,8 миллион АҚШ долларига тенг маблағ ўзлаштирилиб, режа кўрсаткичи 101 фоизни ташкил этди.

 

Инвестиция лойиҳалари доирасида айни пайтда Толимаржон ИЭСда умумий қуввати 1065 МВт ва Навоий ИЭСда қуввати 650 МВт бўлган замонавий, энергосамарадор буғ-газ қурилмаларини бунёд этиш бўйича қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

Корхона олдида турган муҳим вазифалардан бири - бу маҳсулот таннархини пасайтириш ҳисобланади. Шу мақсадда олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 2024 йилнинг январь-июнь ойларида маҳсулот таннархи 758,9 млрд.сўмга пасайтирилиб, режа 105,2 фоизга бажарилди.

 

2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида жами 53 та энерго объектда, шу жумладан, 14 та энергоблок, 1 та Турбо генератор, 28 та қозонагрегати, 7 та  буғ-газ қурилмаси, 3 та газ-турбина қурилмаларини мукаммал, ўрта ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган.

 

Мавсумга тайёргарлик жорий йилнинг февраль ойидан бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар 6 та энергоблок, 5 та буғ-газ қурилмаси, 17 та қозон агрегатларида таъмир ишлари якунланди. 4 та энергоблок ва 8 та қозон агрегатида мукаммал ҳамда ўрта таъмир ишлари амалга оширилмоқда.

 

Режалаштирилган таъмир ишлари тўлиқ амалга оширилиши натижасида энергоқурилмаларнинг мавжуд қуввати 281 МВт ҳамда қозон қурилмаларнинг ишлаб чиқариш қуввати 150 тонна/соатга оширилишига эришилади.

 

Бундан ташқари, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизимидаги “Тошкент иссиқлик маркази” қозонхоналарида энерго қурилмаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида,  таъмирлаш ишлари режалаштирилган 15 та қозон қурилмаларидан 8 таси шай ҳолатга келтирилди, 5 та қозон қурилмаларида таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

 

2024 йил январь-июнь ойларида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 32,1 миллиард  сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичи 101,1 фоизга бажарилиши таъминланди. Импорт ҳажми 9,3 миллион АҚШ долларига қисқартирилиб, бунда режа 122 фоизга бажарилди.

“Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади: қутқарув тизими янгиланади

“Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади: қутқарув тизими янгиланади

Фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини кучайтириш, жумладан, 56 та сув омборида хавфсизлик хизматини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Таълим ва илм-фан вазирлиги: ўринбосарлар тайинланди

Таълим ва илм-фан вазирлиги: ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан вазирликда учта янги тайинлов амалга оширилди.

Балиқчилик ва лимончилик: минглаб оилалар даромади оширилади

Балиқчилик ва лимончилик: минглаб оилалар даромади оширилади

Ўзбекистонда 4 мингдан ортиқ қудуқ негизида балиқчиликни ривожлантириш, 200 гектар майдонда энерготежамкор иссиқхоналар қуриш режалаштирилмоқда.

28 миллион сўмлик гиёҳванд модда: икки фуқаро ушланди

28 миллион сўмлик гиёҳванд модда: икки фуқаро ушланди

Гумонланувчилардан бирининг хонадонидан ҳам гиёҳванд моддалар топилган.

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

Марко Рубио: Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон

АҚШ Давлат котиби Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг фаолиятини эътироф этди.

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси импорти қисқарди: Ўзбекистонда ишлаб чиқариш 8,4 фоизга ошди

Электр энергияси экспорти 21,4 фоизга ошган, импорти эса 27,2 фоизга камайган.

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус салонидаги мусиқа юзасидан шикоят: ҳайдовчига огоҳлантириш берилди

Автобус ҳайдовчисининг мусиқани баланд овозда қўйиб ҳаракатлангани йўловчилар эътирозига сабаб бўлди.

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Бирида 3 450, бошқасида 1 350 доллар: Умра ваъдаси билан боғлиқ ҳолатлар фош бўлди

Самарқанд ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда зиёратга юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган шахслар ушланди.