Ўзбекистон

Имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди

Давлат тест марказининг mandat.dtm.uz сайтига хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди.

Имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди

 

 

ДТМ хабарига кўра, мазкур имтиёзлардан бирига эга бўлган абитуриент mandat.dtm.uz сайтининг «Имтиёзли» бўлимидан тегишли имтиёз турини танлаган ҳолда ушбу имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни кўриши ва имтиёз доирасида нечанчи ўринда турганини билиши мумкин.

 

Бунда абитуриентларнинг рўйхати уларнинг тўплаган баллари асосида тартибланади ва мазкур имтиёз доирасида ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари сони кўрсатилади.

 

Хотин-қизлар учун бериладиган имтиёз абитуриент қайси олий таълим муассасасига топширганидан қатъий назар унинг доимий рўйхатда турган манзили асосида қўлланилади ва кундузги таълим шакли учун ўринли ҳисобланади.

 

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда «Меҳрибонлик» уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёз эса ҳар бир таълим шакли учун олий таълим муассасаси кесимида қўлланилади.

 

Қайд этилишича, имтиёз доирасида талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар барча абитуриентлар каби умумий танловда ҳам иштирок этади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди | Zamon.uz