Жаҳон

Жо Байден:"Россиянинг Украинага ҳужуми 16 февралдан бошланиши мумкин"

Вашингтон бостириб киришдан олдин киберҳужумлар бўлишини хабар қилмоқда.

Жо Байден:"Россиянинг Украинага ҳужуми 16 февралдан бошланиши мумкин"

    

АҚШ президенти Жо Байден  бир қанча Европа Иттифоқи ва НАТО давлатлари раҳбарлари билан музокаралар чоғида уларга Россиянинг Украинага ҳужуми 16 февралдан бошланиши мумкинлигини айтди. 

    Вашингтон Россия қўшинларининг бостириб кириши олдидан ракета зарбалари ва киберҳужумлар бўлишини хабар қилмоқда.
Шу билан бирга, хорижий ОАВнинг  ёзишича, Европада Америка томонининг баёнотига шубҳа билан муносабат билдирган.
Шу билан бирга, таъкидланганидек, музокарачилар ҳозир асосийси бирликни сақлаш ва Москвага қарши санкцияларга тайёр бўлиш керак, деган фикрга келишди. Қўшма Штатлар иттифоқчиларга ушбу ҳужумга тайёргарлик бўйича кўплаб тафсилотларни тақдим этди.

    Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Полша, Руминия ва Франция раҳбарлари, шунингдек, НАТО Бош котиби ва Еврокомиссия раҳбарининг онлайн учрашуви деярли бир ярим соат давом этди.
Натижада томонлар яқин кунларда Украина атрофидаги вазиятни тартибга солиш мавзусида дипломатик саъй-ҳаракатларини икки баравар оширишга келишиб олдилар.

 

Насиба Тўхтаева

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.