Жаҳон

Киев Украина шарқига алоҳида мақом беришга тайёр — Олаф Шольц

Бу ҳақда канцлер Зеленский билан учрашувдан кейин маълум қилган.

Киев Украина шарқига алоҳида мақом беришга тайёр — Олаф Шольц

 

Германия канцлери Олаф Шольц Украина президенти Донбассга алоҳида мақом беришга тайёрлигини айтган.

 

Шольцнинг сўзларига кўра, Зеленский шарқий ҳудудларга алоҳида мақом, конституция ислоҳоти ва сайлов ҳуқуқи ислоҳотига тайёрлигини билдирган. Сиёсатчи ушбу лойиҳалар Донбасс бўйича мулоқот гуруҳига киритилишини айтган.

 

Донецк ва Луганск вилоятларига алоҳида мақом тақдим этиш Минск келишувларининг асосий шарти ҳисобланади. айнан шу пункт Киевнинг кескин норозилигига сабаб бўли келади. Айрим сиёсатчиларнинг фикрича, бу Украина ҳудудий яхлитлигига путур етказиши мумкин.

 

Маълумот ўрнида: Сўнгги вақтларда Ғарб Россияни Украинага бостириб кириш ниятида эканини айтиб келмоқда. Ўз навбатида Москва буни инкор қиляпти. Охирги кунларда 20 дан ортиқ давлат ўз фуқароларининг Украинага боришини тақиқлади. Буюк Британия ва АҚШ эса элчихонасини Киевдан украина ғарбидаги Львовга кўчирмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси ватандошларни ваҳимага тушмасликка чақирганди.

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Киев Украина шарқига алоҳида мақом беришга тайёр — Олаф Шольц | Zamon.uz