Ўзбекистон

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг рейтинги жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг рейтинги жорий этилади

 

2021 йил 1 октябрдан бошлаб ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этган Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирувчи вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашни, тажриба-синов тариқасида, “E-Anticor.uz” электрон платформаси орқали жорий этиш таклиф қилинмоқда.

 

Тажриба-синов натижаларидан келиб чиқиб, мазкур тизим 2022 йил 1 январдан бошлаб барча вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда жорий этилади.

 

“Яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳар йили 1 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг расмий сайтида ва ОАВда эълон қилинади.

 

Лойиҳага асосан, Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидагиларни назарда тутади:

 

  • Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб бораётган тадбирлари самарадорлигини пухта таҳлил қилиш, баҳолаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишни назарда тутувчи рейтинг баҳолашни ўтказиш;
  • рейтинг баҳолашни ҳар йили олдинги йилнинг 1 октябридан баҳолаш ўтказилаётган йилнинг 1 октябрига қадар бўлган даврда ўтказиш;
  • ҳар йили рейтинг баҳолашни мустақил амалга оширувчи 9 кишидан иборат бўлган ташқи экспертлар гуруҳини шакллантириш.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Аввалроқ Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестри юритилиши ҳамда коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи махсус дастурий таъминот ишга туширилиши ҳақида хабар берилганди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.