Жаҳон

Мексикада "Отис" тўфони қурбонлари сони 50 га яқинлашди

Тўфон Акапулко соҳилидаги курортлар яқинига етиб келганидан кейин яна 36 киши бедарак йўқолган.

Мексикада "Отис" тўфони қурбонлари сони 50 га яқинлашди

 

Мексиканинг Герреро штатига ёпирилган "Отис" тўфони қурбонлари сони 48 кишига етди, яна 36 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Герреро штати губернатори Эвелин Салгадо маълум қилди. 

 

Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор ҳам қидирув-қутқарув ишлари узлуксиз давом этаётганини таъкидлади. 

 

Давлат раҳбари табиий офат зонасига бориш ниятини билдирди. 

 

Лопес Обрадор ҳукумат маҳаллий ҳокимият органлари билан яқин алоқада эканини таъкидлади. 

 

Маълумот учун: Тинч океанида юзага келган "Отис" тўфони 25 октябрь куни Мексикага яқинлашди. У Мексиканинг жанубий қирғоқларига ёпирилган пайтда Саффир-Симпсон шкаласи бўйича бешинчи тоифага чиққан. 

 

Тўфон туфайли ўн минглаб аҳоли уйларига зарар етган. 

 

Тўфоннинг эҳтимолий оқибатларини бартараф этиш учун ҳудудга 17 минг ҳарбий ва полициячи сафарбар этилган. 

 

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бир ўйинда 53 та қизил карточка: футбол баҳси жанжалга айланди

Бунгача энг кўп қизил карточкалар сони 36 та бўлган.

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

30,1 миллиард рубллик зарар: Украина Россиядаги Оzon омборига ҳужум қилди

Компания айрим буюртмаларни бекор қилади, қолганларини эса бошқа омборлардан етказиб беради.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.