Ўзбекистон

Навоийда 17 ёшли қиз игна ютиб, жонига қасд қилгани айтилди

Ҳолат бўйича вилоят прокуратураси маълумот берди.

Навоийда 17 ёшли қиз игна ютиб, жонига қасд қилгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқда Навоийда мактабдаги жанжалдан сўнг 17 ёшли ўқувчи қиз ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқалди.Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.

 

Аниқланишича, Хатирчи туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг бирида ўқиётган, вояга етмаган С.А. жорий йилнинг 07 апрель куни соат 14:10 ларда яшаш ҳовлисида кўп миқдорда дори истеъмол қилиб, соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб келинган.

 

Беморнинг аҳволи оғирлашганлиги учун у Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Навоий филиалининг “Жонлантириш” бўлимига кўчирилган. Бугунги кунда бемор кома ҳолатида бўлиб, шифокорлар томонидан унга даво муолажалари олиб борилмоқда. 

 

Хатирчи туман прокуратураси томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.    

 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: 20 ноябрь тонгида “яшил” даража бўлади

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: 20 ноябрь тонгида “яшил” даража бўлади

Бунга тунда шамол кучайиши ва ҳаво алмашинуви яхшиланиши сабаб бўлиши кутилмоқда.

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

Олти боб ва хотимадан иборат китобда «Давлат — инсон учун» ва «Инсон қадри учун» тамойиллари асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакат тараққиётининг устувор вазифалари ҳамда давлат ва жамият ҳаётидаги ўзгаришлар таҳлил қилинган.

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси бошланди

Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари вакиллари иштирокида олий таълим тизимини ривожлантириш ва илмий тадқиқотлар самарадорлигини оширишга бағишланган халқаро форумлар ўтказилмоқда.

Бир ташрифда 30 кунгача: Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз тартиб жорий этилади

Бир ташрифда 30 кунгача: Ўзбекистон ва Уммон ўртасида визасиз тартиб жорий этилади

Йил давомида визасиз бўлиш муддати жами 180 кундан ошмаслиги лозим.

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Сув автоматларини бузиб, пулини ўғирлашди: олти нафар гумонланувчи ушланди

Тошкентда кўчалардаги ичимлик суви сотадиган автоматлардаги пулларни ўғирлаш ҳолатлари акс этган видеолар тарқалди.

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Фильтрлар ўрнатилмаган, чиқиндилар назорат қилинмаган: Тошкентдаги корхонада қоидабузарликлар аниқланди

Ҳозирда корхона фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш масаласида судга мурожаат қилиш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

27 та концерт рекламаси бўйича огоҳлантириш берилди: ижро шакли кўрсатилмаган

Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш ҳақида ахборот берилиши шарт.

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғона водийсининг айрим жойларида электр чекланади

Ноқулай об-ҳаво электр узатиш тармоғи таянчларидан бирининг қулашига сабаб бўлди.