Ўзбекистон

Оҳангаронда қора тутун сабаб 6 та машина ЙТҲга учради

ЙҲХБ ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

Оҳангаронда қора тутун сабаб 6 та машина ЙТҲга учради

 

Бугун, 23 июнь куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида олтита машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса соат 13:00 ларда Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган Олмалик-Тошкент автомобиль йўлининг 13-километрида юз берган. Унда Captiva, Lada Largus, Nexia–3, Shinerfly (микро автобус), Damas ҳамда Howo русумли автомашиналар бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган вақтларида олдинма-кетин урилиб кетган.

 

ЙТҲ оқибатида Nexia–3 русумли транспорт воситаси йўловчиси — 1980 йилда туғилган Т.Г.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Бошқа ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.

 

Дастлабки суриштирувларга кўра, дала майдонида содир бўлган ёнғиндан ҳосил бўлган қора тутун ҳайдовчиларни бошқа автоуловларни кўрмай қолишига сабаб бўлган.

 

Ҳолат юзасидан тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Шунингдек, 2 млрд сўмлик дори воситалари ҳам йўқ қилинган.

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Тадбир МИБ ва ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Оҳангаронда қора тутун сабаб 6 та машина ЙТҲга учради | Zamon.uz