Ўзбекистон

Оналар ва болалар ўлимининг олдини олишга доир ислоҳотлар қандай натижа бермоқда?

Юртимизнинг барча ҳудудларидаги кўп тармоқли марказий поликлиникалар, перинатал скрининг хоналари замонавий ультратовуш таҳлил аппарати билан жиҳозлангани ҳам бу борадаги имкониятларни янада кенгайтирмоқда.

Оналар ва болалар ўлимининг олдини олишга доир ислоҳотлар қандай натижа бермоқда?

Фарзанд — оила қувончи. Айниқса, унинг саломатлиги онага ҳам, оиланинг бошқа аъзоларига ҳам хотиржамлик улашади.

Инсон манфаатлари йўлидаги саъй-ҳаракатлар натижасида соғлиқни сақлаш тизими тубдан такомиллашиб бормоқда. Айни вақтда 17 млн. нафардан ортиқ аёлларга 22,3 минг ўринга эга 227 та туғруқ муассасалари, 18 ёшгача бўлган 11 млн. нафар болаларга 13,3 минг ўринга эга 245 та педиатрия муассасалари хизмат қилмоқда.

Тиббий-санитария муассасаларида “Аёллар маслаҳатхона”лари, туман ва шаҳарлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда “Онко-назорат хона”си ҳамда “Қизлар саломатлик марказ”лари фаолият юритяпти.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида аёлларни оммавий тарзда ультратовуш текшируви нафақат вилоят миқёсида, балки туман ва шаҳар миқёсида янги ташкил этилган перинатал скрининг хоналари орқали амалга ошириляпти. Юртимизнинг барча ҳудудларидаги кўп тармоқли марказий поликлиникалар, перинатал скрининг хоналари замонавий ультратовуш таҳлил аппарати билан жиҳозлангани ҳам бу борадаги имкониятларни янада кенгайтирмоқда.

Ҳомиладорларни эрта даврда ҳисобга олиш 2023 йил 6 ойда 91,7 фоизни ташкил қилди. Шу даврда 1,9 млн. нафар хотин-қизлар онкоскрининг текширувидан ўтказилди. 5,9 млн нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларнинг 662,3 минг темир ва 560,5 минг фолий препаратлари билан бепул таъминланди.

Мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида охирги беш йилда гўдаклар ўлими кўрсаткичи 2017 йилдаги 11,5 промилледан (1000 тирик туғилганларга нисбатан) 2022 йилда 8,7 промиллени (1,4 баробар), оналар ўлими кўрсаткичи 2017 йилдаги 21 промилледан (100 минг тирик туғилганларга нисбатан) 2022 йилда 13,9 промиллени ташкил этиб, 1,4 баробар камайди.

Шунингдек, эшитиши заиф ва туғма карликни даволаш мақсадида 2023 йил 6 ойда 5 ёшгача бўлган 164 нафар болаларда кохлеар имплантация амалиётлари ўтказилди. Президентимизнинг 2021 йил 28 июлдаги тегишли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда 46 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг туғуруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказлар амалдаги штатлар доирасида ташкил этилди.

2022 йил 1 июлдан эса оилавий шифокор пунктлари ва туман ҳамда шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари “тиббиёт бригадалари” таркибида 8 500 нафар патронаж ҳамшира-доя фаолияти йўлга қўйилди. Жорий йилнинг сўнггига қадар ҳомиладор аёллар ва болаларга ҳудудидан қатъий назар, кафолатланган бепул тиббий хизматдан фойдаланиш имкони яратилади.

Йил якунига қадар болалар, ўсмирлар ва ҳомиладор аёлларни 7 турдаги витамин ва минераллар билан бепул таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида такрорланувчи хизмат турларини оптималлаштириш ишлари олиб борилади. Бу ўз навбатида, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини сезиларли даражада ошириш имконини беради.

Умуман олганда, кейинги етти йилда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсат оналик ва болаликни тизимли равишда муҳофаза қилиш имконини яратди. Натижада оналар ва гўдаклар ўлимининг камайишига эришилди. Зотан, ҳомиладор аёллар ва ёш болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликни янада кучайтириш миллат соғлигини таъминлашга катта ҳисса қўшади.

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

“Оғир моддий аҳволга тушиб қолган”: она ва фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Аёл Хабаровскда Россияда бўлиш қоидаларини бузганлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилган.

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати: 2 ноябрь куни эрталаб яхшиланиши кутилмоқда

2 ноябрга ўтар кечаси ҳаво сифати АQI бўйича «носоғлом», миллий индекс бўйича эса «зарғалдоқ» даражага етиши мумкин.

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

Тошкентда қиз ўзини каналга ташлади: инспекторлар уни қутқариб қолди

У шифохонага етказилгани, ҳозирда аҳволи барқарорлиги билдирилди.

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Тошкентда жамоат транспорти: 20 та йўналишда қатнов вақти узайтирилади

Кечки қатновлар оралиғи 15–20 дақиқадан ошмаслиги белгиланган.

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Метрода 5 вагонли поездлар қатнай бошлайдими? Расмий муносабат билдирилди

Тошкент метрополитени 20 ноябргача 5 вагонли ҳаракат таркиблари йўлга қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Заковат” нафақат билим, балки мустақил фикрлашни ҳам ривожлантиради — Саида Мирзиёева

“Zakovat-Gambit” турнирида қатнашчилар сони ўтган йилга нисбатан икки баробар ошиб, қарийб 6 минг нафарга етди.

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

300 млн сўмлик жарима билан қўрқитиб, 4 минг доллар сўраган электрчилар ушланди

Наманганда 2 нафар электр ходими далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.