Иқтисодиёт

Ўтган йил "Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 54,2 млрд. квт. соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

АЖ 2023 йилнинг асосий кўрсаткичларини эълон қилди.

Ўтган йил "Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан 54,2 млрд. квт. соат электр энергияси ишлаб чиқарилди

 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ бугун мамлакатимизда электр энергияси ишлаб чиқарувчи асосий генерация тармоғи ҳисобланади. Тармоқ корхоналарининг юртимизда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясидаги улуши 70 фоиздан кўпроқни ташкил этади.

 

2023 йил давомида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан жами 54,2 млрд.квт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу режага нисбатан 1,4 млрд.квт.соатга кўп бўлиб, қўйилган вазифа 102,6 фоизга бажарилди.

 

2023 йилда инвестиция лойиҳалари доирасида 622,63 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди, бунда белгиланган режа ижроси 100,1 фоизни ташкил этди. Инвестиция дастури доирасида янги, замонавий, энерготежамкор қурилмаларни жорий этиш мақсадида, Толимаржон ИЭС АЖда 1065 МВт қувватга эга буғ-газ қурилмасини қуришга старт берилди. Тошкент ИЭМда 2024 йилнинг биринчи чорагида 64 МВт га тенг иккита газ турбинаси қурилмалари ишга туширилади.

 

Иссиқлик электр станцияларини 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида жами 53 та энергоқурилмаларда таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Натижада энергоқурилмаларнинг мавжуд қуввати 209 МВт ҳамда қозон қурилмаларининг ишлаб чиқариш қуввати 483 тонна/соатга оширилишига эришилди.

 

Шунингдек, пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги “Чилонзор-5” ва Шайхонтоҳур туманидаги “Ғарбий-3” сонли иссиқлик марказлари  қозонхоналари модернизация қилинди. Эътиборлиси, қурилманинг гибрид шаклида ишлаши аномал совуқ об-ҳаво шароитида ҳам, захира ёқилғисини ёқиш эвазига истеъмолчиларни узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш имконини беради. Қолаверса, Чилонзор туманининг “Оқтепа” ва “Боғзор” маҳаллалари ҳудудида янги, замонавий, энерготежамкор когенерация қурилмаси барпо этилди.  Бу ерда 4,6 МВт электр энергияси ишлаб чиқаришга ихтисослашган 2 та газ-поршен қурилмаси ҳамда 25,4 Гкалл иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи 2 та Bosch қозонлари ўрнатилди. Натижада иссиқлик тармоқларидаги йўқотишлар 90 фоизга камайтирилишига, қўшимча йилига 32,0 млнквт соат электр энергияси ишлаб чиқарилишига ҳамда 1,0 млнкубметр табиий газни тежаш имконияти пайдо бўлди.

 

2023 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида 35 та лойиҳа асосида қиймати 35 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган эди. Амалда ушбу кўрсаткич 48,1 млрд. сўмга ёки 137 фоизга бажарилди. Қолаверса, кооперация савдолари бўйича 169 млрд. сўмлик маҳсулот харид қилиш прогноз қилинган бўлиб, амалда 180,1 млрд. сўмга ёки 106 фоизга етказилди. Импортни қисқартириш бўйича олиб борилган чора-тадбирларга кўра 18,5 млн.долларлик маҳсулот ўзимизда ишлаб чиқарилиб, белгиланган йиллик режа ижроси 107,4 фоизни ташкил этди.

 

Эътиборлиси, акциядорлик жамиятида ўз эҳтиёжи учун сарфланадиган электр энергиясини “яшил энергия” ҳисобидан қоплаш бўйича ҳам тизимли ишлар олиб бориляпти. Хусусан, Давлатимиз раҳбарининг ушбу йўналишдаги бир қатор топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилда 9,6 МВт қувватга тенг қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилди. Ҳозирда мазкур қувватни 15 МВтга етказиш чоралари кўриляпти.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"