Ўзбекистон

Президент топшириғи ижроси: Юқори Тўполангда янги гидроэнергетик имкониятлар ўрганилмоқда

Ҳудудда 80 МВт қувватли Киштут ГЭСлар каскади лойиҳаси доирасида ишлар давом этмоқда.

Президент топшириғи ижроси: Юқори Тўполангда янги гидроэнергетик имкониятлар ўрганилмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига 2026 йил 26 февраль куни амалга оширган ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан ҳудудларнинг гидроэнергетика салоҳиятини ўрганиш бўйича ишлар давом этмоқда.

 

Шу доирада Жамият бошқаруви раиси Ислом Абдурахмонов бошчилигидаги мутахассислар гуруҳи вертолёт ёрдамида Сариосиё туманининг тоғли ҳудудида жойлашган, денгиз сатҳидан қарийб 3000 метр баландликдаги Юқори Тўполанг зонасида гидроэнергетик салоҳиятни ўрганиш ишларини олиб борди.

 

Уч кун давом этган амалий ташриф чоғида ҳудуднинг табиий-рельеф шароити, сув оқимлари, гидрологик хусусиятлари ҳамда мавжуд инфратузилма имкониятлари атрофлича таҳлил қилинди.

 

Мутахассислар томонидан янги гидроэлектр станцияларини барпо этиш имкониятлари ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар ўрганилди.

 

Дастлабки таҳлиллар Юқори Тўполанг ҳудудида бир қатор истиқболли гидроэнергетик лойиҳаларни амалга ошириш имконияти мавжудлигини кўрсатмоқда. Мазкур лойиҳалар босқичма-босқич ҳаётга татбиқ этилиши натижасида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш, экологик тоза электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда Сурхондарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожига қўшимча туртки бериш режалаштирилган.

 

Юқори Тўполанг дарёсининг гидросалоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида умумий қуввати 80 МВт бўлган учта гидроэлектр станцияни ўз ичига олган Киштут ГЭСлар каскади лойиҳаси доирасида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, ҳудудда энергетика инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Зарчоб подстанциясидан Киштут ГЭС створигча бўлган 17,7 километр узунликдаги 110/220 кВ кучланишли икки занжирли ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

 

Мутахассислар томонидан ҳудудда топографик ўлчов ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бундан ташқари, истиқболли лойиҳалар ҳудудига олиб борувчи йўл қурилишини жадаллаштириш, бурғулаш-портлатиш ишларини хавфсиз ва сифатли ташкил этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.