Жаҳон

Ўзбек банкири Қаҳрамонжон Олимов Францияда ўғирлаб кетилди

Банк эгасининг ўғирланиши ортидан Францияда жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбек банкири Қаҳрамонжон Олимов Францияда ўғирлаб кетилди

Ўзбекистонлик машҳур молиячи, банкбинг асосчиси ва ягона акциядори Қаҳрамонжон Олимов Францияда одам ўғирлаш қурбонига айланди. Бу ҳақда нуфузли француз нашри  Le Monde хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, 48 ёшли тадбиркор 23 июнь куни Парижнинг замонавий ҳудудида номаълум шахслар томонидан қўлга олиниб, Нитса шаҳри яқинидаги вилланинг подвалига олиб кетилган. У ерда Олимов калтакланган ва қатағон билан таҳдид қилинган. Фақатгина тўлов амалга оширилгач, у озодликка чиқарилган.

 

Париждаги Hôtel-Dieu шифохонаси шифокорлари унинг танасида кўплаб кўкаришлар ва жароҳатлар борлигини аниқлаган. Олимов ўзи эса уйқусизлик ва доимий хавотирдан шикоят қилган. Унинг шахсий котиби Ле Мондеъга берган изоҳида бу воқеани "ёқимсиз, аммо ортда қолди" дея изоҳлади.

 

Олимов Парижга француз ҳамкорлари билан учрашувлар ўтказиш ва кўчмас мулк харид қилиш бўйича келишув тузиш мақсадида борган эди.

 

Ҳозирда “бир гуруҳ шахслар томонидан ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш” моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, бир киши қўлга олинган. Ўзбекистоннинг банк тизимидаги ишончли манбалар ҳам ушбу ўғирлаш ҳолатини тасдиқлаган.

 

Каҳрамонжон Олимов 2020 йилда ташкил этилган рақамли банкнинг 99,38 фоиз акцияларига эгалик қилади. У, шунингдек, Голландияда рўйхатдан ўтган компания орқали Сурхондарё вилоятида қурилаётган йирик иссиқлик электр станцияси лойиҳасида иштирок этмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ўзбек банкири Қаҳрамонжон Олимов Францияда ўғирлаб кетилди | Zamon.uz